Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазият ўрганилди. Ўзгаришлар «Дарё» ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан таҳлил қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мутахассислари таҳлилига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида октябрь ойида сезиларли пасайиш кузатилди. Шунга қарамай, фаоллик даражасида ўсиш тенденцияси сақланиб қолди.

Хусусан, иккиламчи автомобиль бозорида сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ кескинлашган.

Октябрь ойида сотилган автотранспорт воситаларининг умумий сони 112,7 мингтани ташкил этди, бу сентябрь ойига нисбатан 8 фоизга камдир.

Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши:

Фото: Review

Фото: Review

Йил бошидан буён 1,2 млн дона автомобиль сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар (+604 минг) кўпдир.

Октябрь ойида бирламчи бозорда (янги) автотранспорт воситалари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошди. Шу билан бирга, жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан сотувларда сезиларли пасайиш кузатилди.

Ўзбекистонда 9 ойда қанча автомобиль давлат рўйхатидан ўтказилгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари сони маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, йил бошидан бери Ўзбекистонда 222 794 та автомобиль рўйхатдан ўтказилган.

Шундан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар улуши 94,4 фоизни ташкил этди. Бу 210 419 дона автомобилга тенг.

Рўйхатдан ўтказилган автомобиллар орасида хорижда ишлаб чиқарилганлари эса 5,6 фоиз билан 12 375 дона бўлди.

Мамлакат бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда жамига нисбатан 30,1 фоиз ёки 67 161 дона автомобиль рўйхатдан ўтган.

Маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси улуши:

Фото: Review

Фото: Review

Маҳаллий (янги) автомобилларнинг бирламчи бозори

Октябрь ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 33 фоизга пасайиб 17 мингтани ташкил этди, бунда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар атиги 1,5 фоизга ошган.

Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозори (2021—2022):

Фото: Review

Фото: Review

Иккиламчи (эски) автомобиль бозори

Октябрь ойида иккиламчи бозорда автомобиль сотувлар жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан 1,4 фоизга (91,7 мингта автомобиль) камайди.

Хорижий (янги) автомобилларнинг бирламчи бозори

Жорий йилнинг октябрь ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви сони 1,7 мингтани ташкил этди ва ойига 8,5 фоизга пасайди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ўсиш кузатилди.

Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 10 ойда жами 263 488 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ушбу даврда энг кўп Cobalt автомобили йиғилган — 81 311 дона. Ўтган ойда бу кўрсаткич 69 816 донага тенг бўлган.

Gentra йил бошидан бери энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар рўйхатида иккинчи ўринда турибди. Сентябрга нисбатан бу кўрсаткич 8 247 тага ошган — 72 321 дона.

Январдан бери Ўзбекистонда йиғилаётган энг кўп автомобиллар рейтингида Damas учинчи ўринни эгаллади — 59 164 дона. Ўтган ойда бу 52 673 дона эди.

Автомобильлар ишлаб чиқариш бўйича кейинги ўринларда Nexia Т-250 (19 301 дона), Spark (12 445 дона), Tracker (2 120 дона), Volkswagen Caddy (423 дона) ва махсус енгил автомобиллар (16 403 дона) жойлашган.

Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда

«Дарё» таҳлилига кўра, 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистон 635,7 миллион долларга тенг бўлган 25 048 та енгил автомобиль импорт қилган.

Натижада 10 ойдан буён автомобиллар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 896 тага ошган.

Шу билан бирга, октябрь ойида машина импорти ҳажми ўтган ойга нисбатан ошиб, 71,6 миллион долларга етган. Сентябрь ойида бу 52,5 миллион долларга, август ойида 50,7 миллион долларга, июлда эса 65 миллион долларга тенг эди.

Таққослаш учун, январда автомобиллар импорти 65,7 млн февралда 58,8 млн мартда 64,8 млн апрелда 91,1 млн майда 40,1 ва июнда 75,4 млн долларни ташкил қилган.

Йил бошидан бери Ўзбекистон автомобиль экспорти ҳажми 282,9 млн долларни ташкил этди.

Шундай қилиб, 9 ой якуни бўйича автомобиль импорти экспортдан 316,3 миллион доллар — 2,2 мартага ошган.

Шу тариқа Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда.

Ўзбекистонга энг кўп «иномарка»лар қаердан олиб келинаётгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълумотларга кўра, январь—сентябрь ойларида 25 та давлатдан енгил автомобиллар олиб келинган.

10 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп Хитойдан импорт қилган — 9 332 та.

Биргина октябрь ойида мамлакатдан 650 та автомобиль олиб келинган. Январь—сентябрь ойларида бу кўрсаткич 8 682 тага тенг бўлган.

Ўзбекистон йил бошидан бери энг кўп автомобиль импорт қилган давлатлар рўйхатида Корея иккинчи ўринда жойлашган. 10 ой мобайнида мамлакатдан 7 600 та машина олиб келинган. Октябрь ойининг ўзида 483 та автомобиль импорт қилинган.

Учинчи ўринда 5 717 та автомобиль импорт қилинган Қозоғистон турибди. Январь—сентябрь ойларида мамлакатдан 4 431 та автомобиль импорт қилинган. Октябрь ойида эса бу кўрсаткич кескин ошган — 1 286 та автомобиль.

Дастлабки 10 ой давомида Ўзбекистон автомобиль импорт қилган давлатлар рўйхатида Россия тўртинчи ўринда — 1 443 та. Октябрь ойида мамлакатдан 25 та машина олиб келинган.

Бешинчи ўринда эса 475 та автомобиль билан АҚШ жойлашган. Ўтган ойда мамлакатдан 116 та енгил автомобиль олиб келинган.

Ўзбекистон автомобиль импорт қилган давлат рўйхатидаги кейинги ўринларда БАА (127 та), Япония (122 та) ва Германия (111 та) жойлашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов