Туркия фонд бозори бу йил дунёдаги энг яхши кўрсаткичларга эришган биржа деб топилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Унга кўра, Борса Истанбул 100 индекси жорий йилда лирада 150 фоизга, долларда эса 80 фоизга ўсган ва бу 1999 йилдан бери энг яхши натижадир.
Туркия қимматли қоғозлари бу йил дунёдаги энг яхши кўрсаткичларига эга бўлди, — дейилади хабарда.
Bloomberg’нинг қайд этишича, бу ҳолат Туркия ҳукуматининг пул-кредит сиёсати билан боғлиқ бўлиб, у бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ қимматли қоғозларни қайта молиялаш ставкасини пасайтирди. Шунингдек, вазият юқори инфляция суръатлари билан ҳам боғлиқ.
Реал фоиз ставкалари масаласида жиддий ўзгаришлар бўлмаса, инвесторларнинг Туркия акцияларига қизиқиши давом этади, — дейди Strategy Portfoy ходими Бурак Четинчекер.
Туркия акцияларининг юқори даромадлари 2023 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши мумкин.
Sardis Research Consultancy асосчиси Эврен Кирикоғлу Bloomberg агентлигига берган интервьюсида:
Қимматли қоғозлар инфляция пасайган тақдирда ҳам келгуси йилнинг биринчи ярмида жозибадор бўлиб қолиши мумкин, — дейди Sardis Research Consultancy асосчиси Эврен Кирикоғлу.
Аввалроқ Туркиянинг янги талаблари Россия нефть экспортига тўсқинлик қилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)