• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 24 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 24 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россияда бошқарув йўқолиб, тартибсизлик юзага келиши айтилмоқда

    Украинадаги тўққиз ойлик урушдан сўнг мамлакат давлатчилиги ва ўзига хослиги ҳар қачонгидан кучайди. Россия эса, аксинча, чегаралари назоратсиз, хусусий ҳарбий тузилмаларга таянган ва аҳолиси қочқин муваффақиятсиз давлатга айланиб бормоқда — булар мамлакатдаги вазиятни назорат қилиб бўлмайдиган ҳолга солади, деб ёзмоқда The Economist журнали сиёсий мутахассисларга таяниб.

    Ғарб етакчиларининг Украина Россия агрессиясига қарши тура олишига ишончи ортди, бироқ айни пайтда Россиянинг урушдан омон қолиши бўйича хавотир кучаймоқда, деб ёзган нашр муҳаррири Аркадий Островский мақолада.

    Журналда келтирилган муваффақиятсиз давлатнинг биринчи белгиси — аниқ чегараларнинг йўқлиги. 2022 йилнинг сентябрь ойида Украинанинг тўрт вилояти аннексия қилиниши Россияни чегаралари ноаниқ ва назоратсиз давлатга айлантира бошлади, дейилади мақолада.

    Сиёсатшунос Екатерина Шулман вазиятга шунда изоҳ беради. «Билишимизча, Россия Федерацияси ўзини ўзи йўқ қилмоқда ва муваффақиятсиз давлат босқичига ўтмоқда». Сиёсатшунос, шунингдек, Украина вилоятларининг аннексия қилиниши мамлакат ичидаги «муаммоли ҳудудлар», жумладан, Шимолий Кавказ республикаларига қўл келиши мумкинлигини айтди, деб ёзади газета.

    The Economist нашрининг ёзишича, муваффақиятсиз давлатга хос яна бир белги — жисмоний кучлар устидан давлат монополиясининг йўқолиши ва сафарбарликка чақирув. «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров назорати остидаги кучларнинг ҳаракатлари шундан далолат беради. Журналнинг таъкидлашича, ҳатто Россия давлат хавфсизлик идоралари ҳам ўз манфаатлари учун ишламоқда.

    Бундан ташқари, Кремль энди мамлакат аҳолиси хавфсизлигининг кафолати бўла олмайди, сафарбарлик эълон қилиш орқали ҳатто унинг ўзи асосий хавф манбайига айланмоқда, дейилган The Economist мақоласида.

    Зеленский навбатдан ташқари йиғилишда Россиянинг энергетика террорини тўхтатишга чақирди

    Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг шошилинч чақирилган навбатдан ташқари йиғилишида Россиянинг энергетика террорини тўхтатишга чақирди ва БМТ экспертларини Украинанинг муҳим инфратузилма объектларини келиб текширишга таклиф қилди. 23 ноябрь куни Украина электр таъминотида катта узилишлар юз бериб, аҳолининг аксарияти электрсиз қолган.

    Бундан ташқари, Украина президенти Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқидан маҳрум этишни таклиф қилди.

    23 ноябрь куни Россия Киев ва Украинанинг қатор вилоятларига янги ракета зарбаларини берди. Украина Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўққа тутилишлар сабаб барча атом электр станциялари ҳамда Украинанинг аксарият иссиқлик электр станциялари ва гидроэлектр станциялари ўчирилган.

    Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак мамлакатда электр таъминотидаги узилишлар бир неча ҳафта давом этиши мумкинлигини айтган.

    Россия Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкинлиги нимани англатади?

    АҚШ Россиянинг Украинага қарши кимёвий қурол қўллаши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Агар Россия қўшинлари ўз позицияларини йўқотишда давом этса, бу сценарий юз бериши мумкин деб хабар бермоқда Politico америкалик амалдорларга таяниб.

    АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг бир қанча мулозимлари Россия ядро қуролидан фойдаланишга уринишдан олдин кимёвий қуролга мурожаат қилиши мумкин, деб ҳисобламоқда.Бу эҳтимолни кўрсатадиган бирорта разведка маълумотлари йўқлигига қарамай, агар жанг майдонида йўқотишлар давом этса ёки Россия армияси бутунлай қуласа, Кремль кимёвий моддалардан фойдаланишга уриниши мумкин, деб ҳисоблашмоқда расмийлар.

    «Сиёсатчилар ва мутахассисларнинг таъкидлашича, Москва бир вақтнинг ўзида бир ёки икки кишига қарши ‘Новичок’ — нервлар фалажига олиб келадиган заҳарни қўллагани маълум бўлса-да, баъзи кимёвий моддалар оммавий қўлланиши мумкин. Мисол учун, айрим моддалар аэрозолга айлантирилиши ёки йирик гуруҳга зарар етказиш учун ўқ-дорилар билан ишлатилиши мумкин», — дейилади газета хабарида.

    АҚШ анчадан буён Россия кимёвий қурол салоҳиятига сармоя киритаётганидан хабардор. Расмийлар Кремль «жангнинг ноанъанавий усуллари»га мурожаат қилиши мумкинлигидан хавотирда. Шу билан бирга, бундай хавотирлар Оқ уйни эҳтимолий кимёвий ҳужумни аниқлаш ва унга тайёргарлик кўриш тизимини такомиллаштиришга ундамоқда.

    Ўзбекистон конституциясига киритиладиган янги моддалар кимларнинг таклифига кўра ишлаб чиқилмоқда?

    Ўзбекистон конституциясига 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров маълум қилди. Унинг билдиришича, конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга, 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

    Айни пайтда «Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП партия фракциялари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

    Депутат Одилжон Тожиевинг маълум қилишича, мазкур масала Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида кўриб чиқилади. У қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 2 ойдан кўп вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилганини қайд этиб ўтган.

    24.11.2022, 22:00   Изоҳ (0)   10351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғофуржон Мирзаев президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

    24.11.2022, 21:52

    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни икки баравар қисқартирди

    24.11.2022, 21:31

    Ўзбекистонда тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади

    24.11.2022, 21:13

    Ўзбекистон электромобилларини харид қилишда олинадиган кредит фоизларининг бир қисмини давлат қоплаб беради

    24.11.2022, 20:19

    Тошкент халқаро аэропортида ишга тушган «ақлли» автотураргоҳ қандай афзалликларга эга?

    24.11.2022, 20:02

    «Европа ҳамжамияти етарлича маълумоти йўқлиги учун Собиқ иттифоқдаги барча давлатлар бир хил, ҳатто Ўзбекистон Россиянинг бир қисми деб ўйлайди» — Софи Иббоцон

    24.11.2022, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.