Франция пойтахти Париждаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтида Ўзбекистон кўргазмалари очилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Франция президентлари икки йирик кўргазмани очиб берди:
- Луврда – «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида»;
- Араб дунёси институтида эса «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари».
Ҳар икки кўргазма ҳам Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган. Луврдаги кўргазма милоддан аввалги V—VI асрлардан темурийлар давригача бўлган даврни қамраб олган бўлиб, институтда XIX—ХХ аср ўрталарига оид экспонатлар, шунингдек, Ўзбекистондаги давлат музейларидан Туркистон авангардига оид суратлар тақдим этилган.
«Луврдаги кўргазманинг очилишида Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси тақдим этилган кўргазмадан ҳайратларини яширмади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)