Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Германия ва Япония терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 33-дақиқада дарвозабоннинг қўпол ҳаракати боис японияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Илкай Гундўған голга айланди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида фаоллик ортди, бироқ вазиятлардан фақат японлар унумли фойдаланди. 75-дақиқада Рицу Доан жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади. 83-дақиқага келиб Такума Асано японияликларнинг иккинчи голини уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармай қолди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини Испания ва Коста-Рика жамоалари ўртасида кечади. Учрашув 23 ноябрь куни 21:00 да бошланади.

Аввалроқ Саудия Арабистони ҳисобда ортда бориб, якунда Аргенита терма жамоасини енгиб кетганди.

ЖЧ—2022

1-тур баҳси

23 ноябрь, чоршанба

Германия — Япония 1:2

Голлар: 1:0 – 33, пенальти Гундўған, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.

Германия: Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гундўған (Горетцка, 67), Киммих, Ҳаверц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Ҳофманн, 67), Гнабри (Мукоко, 90), Мусиала (Гётце, 79).

Япония: Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Ёшида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди