Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида эр 39 ёшли хотинини уриб ўлдириб қўйди.
Туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, воқеа 15 ноябрь куни соат 16:53 ларда «Янгидиёр» МФЙдаги хонадонда юз берган. 50 ёшли Ў.А. шаръий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи I.С.ни «Нега мени ҳақорат қиласан?», деб турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда аёл олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу жиноят иши вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъул раҳбарлари ва туман сектори раҳбарлари, МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва кенг жамоатчиликдан 100 дан зиёд фуқаролар иштирокида муҳокама қилинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, айбдорга қандай жазо тайинлангани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Мавзуга доир: Тошкентда алиментга бергани учун хотинидан қасд олмоқчи бўлган эр қамалди
Изоҳ (0)