«Бавария» клуби ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане бир неча ой майдонга қайта олмайди.
Аввалроқ футболчи операция қилингани ва Сенегалга ЖЧ—2022 да ёрдам беролмаслиги маълум бўлганди.
Германиянинг Спорт1 нашри хабарига кўра, «Бавария» форварди 3,5—4 ойга сафдан чиққан.
Шундай бўлган тақдирда Садио камида Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйинларнинг дастлабкисини (15 февраль) ўтказиб юборади. 9 март кунги жавоб ўйинида иштирок этиш масаласи эса сўроқ остида қолади. Ҳаммаси тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади.
Бир неча кундан кейин Мане Мюнхенда тикланиш муолажаларини бошлайди. Жамоанинг унинг тўлиқ тикланишини истаяпти ва жараённи тезлаштириш ниятида эмас.
Изоҳ (0)