Қатар ЖЧ—2022 очилиш ўйини доирасида кечадиган Эквадорга қарши баҳсни ютиш учун рақиб футболчиларини сотиб олишга уринди, дея хабар қилмоқда журналист ва сиёсий таҳлилчи Амжал Таҳа.
«Қатар Эквадорнинг саккиз футболчисини 7,4 миллион доллар эвазига сотиб олган. Шартга кўра улар ўйинни ютқазиб бериши керак (0:1, гол 2-бўлимда урилади). Қатар ва Эквадордаги бешта инсайдер буни тасдиқлади.
Бу ёлғон эканига умид қилиб қоламиз. Тарқатилган бу маълумот ўйин натижасига таъсир қилишини кўзлаяпмиз. Дунё ФИФАдаги коррупцияга қарши туриши керак», — дея ёзади Таҳа.
Қатар ва Эквадор ўртасидаги учрашув 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. А гуруҳидан, шунингдек, Нидерландия ва Сенегал терма жамоалари ҳам жой олган.
Изоҳ (0)