Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ЖЧ—2022 да иштирок эта олмайди.
«Бавария» матбуот хизматининг маълум қилишича, Мане операция қилинган ва бир неча ҳафта тикланиш жараёнини ўтайди. Мюнхенликлар клуби Садионинг мундиалда қатнаша олмаслигини тасдиқлаган.
Мане 8 ноябрь куни Германия чемпионати доирасида «Вердер»га қарши кечган баҳсда (6:1) жароҳат олганди. Шундай бўлса-да Сенегал футболчини қайдномага киритган ва мусобақа давомида тикланишига умид қилганди.
Изоҳ (0)