Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Кёртис Ҳарперга (14-8, 9 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда расман эълон қилинди.
Жанг 26 ноябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида ўтказиладиган бокс оқшомида бўлиб ўтади.
Кечанинг асосий жанги биринчи ярим ўрта вазн тоифасида вакант турган WBC чемпионлик камари учун Режис Прогрейс ва Хосе Сепеда ўртасида бўлиб ўтади.
Аввалига Жалолов 15 октябрь куни Ливерпулдаги бокс оқшомида жанг қилиши айтилганди. Бироқ Баҳодирга рақиб топилмади ва унинг иштирокидаги жанг бекор бўлди.
Жалолов сўнгги жангини июнь ойида ўтказиб, унда бельгиялик Жек Муловайини муддатидан аввал мағлуб этганди. Кёртис Ҳарпер эса охирги марта июль ойида рингга чиқиб, Кристиан Тун устидан ғалабага эришган.
Изоҳ (0)