• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сречко Катанец: «Элдор Шомуродовнинг голлари бўлмаганда аллақачон уйимда бўлишим мумкин эди»

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қозоғистонга қарши кечган ўртоқлик ўйинидан (2:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    Ўйин ҳақида

    Ўйиндан таассуротларим ижобий, тактик жиҳатдан жуда яхши ҳаракат қилдик. Йигитлар ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, қўлдан келганча энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилди. Барча кўрсатмаларни тўғри бажарди.

    Қозоғистоннинг ўйини ҳақида

    Узр, Қозоғистоннинг ўйини ҳақида бирор фикр билдира олмайман, рақиб жамоа ўйинчиларига баҳо бермайман. Рақибда 1-2 та яхши имконият бўлди, биринчи бўлимдаги жарима зарбасида омадимиз келиб, гол ўтказмадик.

    Рақиб жамоа учун бўш ҳудуд қолдирмадик, шу сабаб уларда вазиятлар кам бўлди. Лекин жамоани хавфли деб айта оламан.

    Футболчилар кўп ҳолда эркин ҳаракат қилгани борасида

    Ҳужум чизиғидаги футболчиларга доим эркинлик берамиз, улар истаганича ўйнаши, импровизация қилиши мумкин. Лекин ҳимоядагилар барчаси масъулият билан ҳаракат қилади, уларнинг ҳаммасида ўз функцияси бор.

    Ҳимоямиз Элдор Шомуродовдан бошланади, яъни у ҳужумчи сифатида ҳимоямизни бошлаб беради. Шу билан бирга қанот вакиллари ҳам ҳимояланаётган вақтимизда ёрдам беради, сабаби рақиб ҳужуми вақтида уларда сон жиҳатдан устунлик бўлмаслиги керак.

    Машариповнинг йўқлиги ўйинга таъсир қилгани ҳақида

    Бугун майдонда ҳаракат қилган барча ўйинчилардан қониқдим. Доим ўзимда бор ресурсдан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Албатта, Машарипов ва Бозоров қайтса, бизга яхши бўлади. Айниқса, Жалолиддиннинг қайтиши жамоани анча кучайтиради.

    Шомуродовнинг «Рома»даги ҳолати борасида

    Унга ҳеч қандай тавсия беролмайман, мен мураббийман ва ўз ишимни қиламан. Элдор яхши даражадаги ўйинчи, кучли профессионал. Бизнинг энг яхши ўйинчиларимиздан. Осон эмас, чунки у «Рома»да кўп ўйнамаяпти. Шу боис унинг учун бир чиққанда 90 дақиқа ўйнаш осон эмас.

    Намунага арзийдиган ўйинчи. Унинг голлари бўлмаганда мен аллақачон уйда бўлишим мумкин эди. У доимий ўйин амалиёти берадиган жамоа топади деб ўйлайман.

    Терма жамоада Шомуродов—Сергеев жуфтлигини ўйнатиш ҳақида

    Бу сизнинг фикрингиз, уни ҳурмат қиламан. Келаси ўйинларда буни синаб кўришимиз мумкин. Бироқ кейинги ўйин Россияга қарши бўлади, бу бошқа даража.

    Ўйинчиларни алмаштирганим билан бирор жиҳат яхшиланиб қолмайди. Уларнинг ҳамжиҳат ҳаракати муҳим. Жиддий машғулотларсиз янги ўйинчини таркибга киритиш жуда қийин.

    Биз Қозоғистонга қарши ўйингача бор-йўғи 20 дақиқа шундай машғулот ўтай олдик. Тайёргарлик кўришга деярли вақт бўлмади. Лигада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган ўйинчиларни қўйдим, улар бир-бирини яхши тушунади. 20 дақиқалик машғулот билан янги ўйинчини майдонга қўйиб юборсак, фойда бермайди, қолган ўйинчиларга ҳам қийин бўлади.

    Албатта, футболчилар ҳам чарчаган, уларга раҳмим келади, бироқ бу касбимизнинг бир қисми. Буни тўғри қабул қилишимиз керак.

    Мухлисларга мурожаат

    Бу футболчилар стадионда кўп мухлис бўлишига лойиқ. Ўзбекистон терма жамоаси ўйнаяпти, ахир. Балки улар юқори даражадаги ўйинни кўришни хоҳлар, Германия, Англия, Бразилияга қарши... Бироқ ҳар қандай вақтда терма жамоани қўллаб-қувватлаш керак, ҳатто улар ютқазган вақтда ҳам. Чунки терма жамоа ўйнаяпти, бу мен учун эмас ўйинчилар учун керак.

    Сречко Катанец, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйини 20 ноябрь куни Россия терма жамоасига қарши кечади. Учрашув Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида 17:00 да бошланади.

    16.11.2022, 21:10   Изоҳ (0)   15222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган ўртоқлик ўйинида Қозоғистонни таслим этди

    16.11.2022, 19:52

    Бекҳэм интервьюдан кейин танқидларга учраган Роналдуни қўллаб-қувватлаган

    16.11.2022, 16:57

    Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоров Қозоғистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади

    16.11.2022, 14:43

    Эрлинг Ҳоланд ЖЧ—2022 фаворитларини санаб ўтди

    16.11.2022, 11:28

    Эден Азар: «Реал» ёзда кетишимни хоҳласа, клубдан кетаман

    16.11.2022, 10:34

    ЖЧ—2022 E гуруҳи вакиллари Япония ва Коста-Риканинг мундиал учун қайдномаси

    16.11.2022, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.