Европа Марказий банки (ECB) Европа молия тизими учун хавфлар ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда чоршанба, 16 ноябрь куни ташкилот матбуот-релизида маълум қилинди.
Энергия нархларининг кескин ошиши фонида евроҳудудда молиявий барқарорлик хавфи ортди.
Шу билан бирга, марказий банклар инфляцияни жиловлаш чораларини кўраётгани сабабли молиявий шароит кескинлашди, — дейилади ҳисоботда.
Ҳисоботда айтилишича, кўпроқ қарздор бўлган уй хўжаликлари, фирмалар ва ҳукуматлар заифроқ бўлиб бормоқда.
Таъкидланишича, бу таҳдидларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида намоён бўлиши ва бир-бирини кучайтириши мумкин.
Октябрь ойи охирида Европа Марказий банки асосий ставкани кетма-кет иккинчи марта 75 пунктга оширганди.
Изоҳ (0)