Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэм шов-шувли интервьюдан кейин танқидлар остида қолган «Манчестер Юнайтед» форварди Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватламоқда, дея хабар қилмоқда The Sun.
Манбага кўра, Бекҳэм клуб раҳбариятининг футболчига нисбатан муносабатини ҳурматсизлик деб атаган. Шунингдек, у Роналдуни омма олдида танқид қилган «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиларидан ҳам норози.
Криштиану «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган тақдирда Бекҳэм уни ўзининг «Интер Майами» жамоасига таклиф қилиш истагида.
Аввалроқ Роналдунинг The Sun нашрига берган интервьюсининг бир қисми эълон қилинганди. Унда футболчи клубдаги ҳолат, жамоанинг собиқ ва ҳозирги мураббийларини танқид остига олган.
Мавзуга доир: «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилиши мумкин
Изоҳ (0)