• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзсаноатқурилишбанк» йилнинг 9 ойида аҳолидан қандай мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди

    АОКАда 15 ноябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Президент раислигида 2021 йил 23 июлда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада ҳар бир раҳбарнинг ўз стратегияси бўлиши лозимлиги таъкидланган эди. Брифингда қайд этилганидек, Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимли йўлга қўйилган. Унинг ижроси юзасидан доимий ўрганишлар олиб борилмоқда.

    2022 йилнинг ўтган 9 ойи бўйича ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жисмоний ва юридик шахслардан жами 935 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 267 таси ижобий ҳал этилган, 606 таси бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан тушунтиришлар берилган ва 62 таси қонун нормаларига зид бўлгани сабабли кўрмасдан қолдирилган.

    Ҳудудлар кесимида асосий мурожаатлар Тошкент шаҳри аҳолисидан келиб тушган: умумий мурожаатларнинг 27,1 фоизини ташкил этади. Шунингдек, бу кўрсаткич Тошкент вилояти бўйича 14,5 фоиз, Қашқадарё вилояти миқёсида 7,1 фоиз, Сурхондарё вилояти мисолида 7 фоиз ва Фарғона вилояти бўйича 6 фоизни ташкил қилади.

    Мурожаатларнинг 293 тасида кредит тўлови муддатларини узайтириш сўралган бўлса, 147 тасида чакана бизнес йўналишидаги масалалар, 132 тасида миллий валютада кредит ажратиш, 46 тасида эса ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлар ўрин олган.

    Ҳисобот даврида банк раҳбарияти томонидан 30 дан ортиқ сайёр қабул ташкил этилиб, уларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли 90 дан зиёд мурожаатлар ижобий ҳал қилинди. Бундан ташқари, бугунги кунда банкнинг бош офисидаги ишонч телефонига келиб тушаётган оғзаки мурожаатларга ҳам тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда. Бу борада ўтган 9 ой давомида 6500 дан зиёд қўнғироқлар орқали билдирилган таклиф ва эътирозлар ечими тегишли тузилмалар томонидан ҳал этилди.

    Брифингда қайд этилганидек, банк тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда тузилмалар, ҳудудий тармоқлар ҳамда масъул шахслар фаолияти алоҳида ўрганиб борилади. Ҳисобот санасида банкнинг ҳудудий тармоқларида ўтказилган ўрганишлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлаш соҳасидаги 12 та ҳолат бўйича камчилик аниқланган. Бундай ҳолатга йўл қўйган 6 нафар масъул ходимга ҳайфсан интизомий жазо чораси ва 6 нафар ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланган.

    Тизимда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга биноан банк бош офисидаги таркибий тузилмалар ҳамда минтақавий тармоқларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимига қатъий риоя қилиниши ва бу борада жавобгарлик шахсан раҳбарлар зиммасида бўлиши белгиланган.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    15.11.2022, 19:30   Изоҳ (0)   10123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Асакабанк» АЖ қулай шартларда савдони молиялаштириш маҳсулотларини таклиф этади

    15.11.2022, 16:30

    Zeppelin Uzbekistan Ўзбекистон ОТМларни ривожлантиришга сармоя киритишни режалаштиряпти

    15.11.2022, 15:00

    Alfa Tour компанияси Умра сафари номли янги электрон платформани ишга туширди

    15.11.2022, 13:30

    ISHONCH дўконлар тармоғи Бухоро вилоятида навбатдаги филиалини ишга туширди

    15.11.2022, 12:00

    Янгилик — Rozmetov’дан «Оилавий» колбасаси! Бутун оила учун ҳамёнбоплик ва сифат!

    15.11.2022, 10:30

    Yangi Choshtepa ТЖМ тижорат биноларини қулай нархларда харид қилишни таклиф этади

    15.11.2022, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.