Alfa Tour компанияси Ўзбекистонда зиёрат туризми сифатини янада ошириш мақсадида янги онлайн платформани йўлга қўйди. 11 ноябрь куни янги платформанинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
12 йиллик тажрибага эга Alfa Tour сайёҳлик компанияси 100 мингдан ортиқ зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келади. Компания ўз мижозларига янги хизматлар таклиф қилиш, хизмат сифатини ошириш, ҳамкорлик тизимини янада мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.
Компания айни пайтда Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига бориш истагида бўлган зиёратчиларни онлайн рўйхатдан ўтиш ва зиёрат саналари, рейслар жадвали ҳақида маълумот олишларини янада қулайлаштирмоқда. Компаниянинг IT бўлими томонидан ишлаб чиқилган янги тизим Само деб номланади. Бу платформа орқали республиканинг барча ҳудудларидаги саёҳатчи ва зиёратчилар электрон рўйхатдан ўтиб, жой банд қилишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтишда компания ўз мижозларига:
- автоматлаштирилган хизматлар;
- фойдаланувчи учун қулай интерфейс;
- тўлиқ махфийлик;
- ахборот хавфсизлиги;
- самарадорлик;
- ҳисобот;
- аниқликни таъминлайди.
Компания мутахассиси Аскаржон Абдужабборовнинг айтишича, сафар давомида зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар ва қулайликлар, тиббий хизмат юқори даражада таъминланади.
Alfa Tour – саёҳатингиз ва зиёратингиз учун ишончли компания!
Телефон рақам: +998 71-200-00-00
Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)