Октябрь ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Ишбилармонлик фаоллиги индекси бўйича ҳудудлар кесимида Бухоро вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.
Индексга кўра, 2022 йил октябрь ойида барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил июль) нисбатан ўсиш кузатилган.
Бухоро (52 фоиз), Қашқадарё (45,8 фоиз), Хоразм (44,9 фоиз), Самарқанд (41,5 фоиз), Сурхондарё (41,1 фоиз), Сирдарё (39,2 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (43,8 фоиз) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги қандай ўзгараётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)