• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сиз нима қилиб бердингиз туманга?» Учтепа ҳокимлиги журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига изоҳ қолдирди (фото)

    Telegram’даги «Давлетовуз» каналида аҳолидан электр ва газ таъминотидаги узилишлар бўйича сўров эълон қилингач, журналист Азиза Қурбонова ўзининг Facebook саҳифасига Учтепа туманида газ босими жуда пасайиб кетганини билдирган ҳолда расм жойлаганди. Туман ҳокимлиги эса постга изоҳ ёзиб, журналистга унинг ўзи туманга қандай фойдаси теггани ҳақида савол берди.

    Фото: Telegram / @qurbonova_a

    Фото: Telegram / @qurbonova_a

    Журналист юқоридаги расмга «Салом, менинг номим — газ. Лекин бунга шубҳам бор. Кучим фақат милтиллашга етади. 20 минутдан бери чой ҳам қайнатолмайман. Эгаларим ўтмишим — ўчоққа қайтишган. Ҳа, шунақа. Манзилим — Учтепа тумани Чўпонота маҳалласи» дея изоҳ қолдирган эди.

    «Учтепа тумани ҳокимлиги» номи остидаги профил эса ушбу пост остида муносабат билдирган.

    Бўлди-да, Азизахон, нима қиласиз оловга ёғ сепиб? Ҳамма нарса назоратга олинган. Қани, бир кун келиб Учтепада ишланг-чи, кўраман. Бас қилинг халқ ғазабини қўзғатишни. Сиз нима қилиб бердингиз Учтепага? Тепада ўтириб, ақллилик қилиш нечоғлик осон-а? Мен ҳам сиз ўтирган жойда анчагина ўтирганман, лекин бунақанги катталик қилиб, бировнинг ғазабини келтирмаганман, Аллоҳга шукур.

    Менинг исмим — Учтепа тумани ҳокимлиги ва мен халқимнинг оғир ва енгил кунларида ҳам бирга бўлиб, улар нафас олаётган ҳаводан нафас оламан, улар юрган йўллардан юраман, уларнинг дарди билан яшайман. Мана мен кимман, Азизабону. Ва сизга ҳам шуни тавсия қиламан. Ўзингиздан катталарга ҳурмат билан ёндашишни тавсия қиламан, — дейилган унда.

    Скрин: Facebook / @Aziza_Qurbonova

    Скрин: Facebook / @Aziza_Qurbonova

    Скрин: Facebook / @Aziza_Qurbonova

    Скрин: Facebook / @Aziza_Qurbonova

    Бу орада «Давлетовуз» сўровнома натижалари билан бўлишиб, канал орқали ўтказилган сўровномада ҳам қарийб 60 минг киши овоз бергани, уларнинг 84 фози (!) газ ва электр энергияси муаммосига дуч келаётганини маълум қилгани ҳақида ёзган.

    «Коммуникация керак» сарлавҳали постда ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзуси — ҳар соатда ўчаётган электр энергияси, соатлаб совуқда ўтирган одамлар, километрлик навбатда турган ҳайдовчилар, ҳатто шаҳарларда пасайиб кетган газ босими бўлаётгани ҳақида сўз борган.

    Лекин на Энергетика вазирлиги, на ҳукуматнинг бошқа масъуллари халққа нима бўлаётганини тўғри ва содда қилиб тушунтироляпти, қанақадир тушунарсиз баёнотлар, тушунарсиз носозликлар ҳақида гапириляпти, лекин ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмаяпти. Қаҳрга тўла саволлар ҳавода муаллақ турибди: нега, нега айнан ҳозир ва нега шу ҳолатга келиб қолди? Май ойидан куз-қишга тайёргарлик ҳақида гапирилади-ю, лекин ҳали қиш келмасдан, тузукроқ қор ёғмасдан бутун мамлакат тақдир ҳукмига ташлаб қўйилмоқда?

    Халқ билан сифатли коммуникация керак. Халқ дардига кимгадир фойдали пайти қулоқ тутиш керак эмас, балки ҳар куни, ҳар соатда манзилли гапирилмас экан, халқнинг давлатга ишончини, агар қолган бўлса, борини ҳам йўқотиш мумкин. Энергетика тизими дабдаласи чиққан бўлса — гапирилсин, ким дабдала қилган бўлса — жазосини олсин. Халқ билсин, нега бундай бўлаётганини. Одамларни ўз дарди билан ёлғиз қолдиришнинг бадали қиммат бўлади, — дейилганди хабарда.

    Азиза Қурбонова ўз постига туман ҳокимлиги билдирган муносабатдан сўнг «Давлетовуз»нинг юқорида ёзганларига ишора қилиб, «Коммуникация сўраганмидинглар? Мана у», дея ҳокимлик изоҳларидан скриншот эълон қилди ва қуйидагича фикр қолдирди.
    Тепадаги постимга Учтепа тумани ҳокимлигининг Фейсбукдаги аккаунти шундай жавоб берибди. Кўп эҳтимол билан бу матбуот хизмати бошлиғининг гаплари. «Тўрабек Тўраев?» деган саволимга жавоб ҳам бермади ва инкор ҳам этмади. Классик жавоб берилган-а, нима дедингиз? Яшасин, «нолийверма, сен ўзинг давлатга нима қилиб қўйдинг» клишеси.

    Яшасин, ахборот хизматининг савияси.

    Яшасин, халқининг оғир ва енгил кунларида бирга шу ҳаводан нафас олган ва олаётган, қачондир тепада (қайси тепалигига аниқлик киритилмаган) ишлаганида бировни ғазаблантирмаган ва «ақ(и)ллилик» қилмаган Учтепа тумани ҳокимлиги аккаунти.

    Яшасин, оловга (қани ўша олов? 2 соатдан бери тефтел шўрвам қайнамайди) ёғ сепадиган ва ўзи туманга ҳеч нарса қилиб бермаган, катталарни ҳурмат қилмайдиган, Учтепа тумани ҳокимлиги аккаунти аввал ўтириб кўрган тепада ўтирадиган (қайси тепа экан, борардим ўшатга) ғаламис Азизабону. Мана ўзбекча cрисис communication ва публиc relations’дан маҳорат дарси. Ўрганинглар. Эсиз, — деб ёзади журналист.

    Аввалроқ Энергетика вазирлиги электр ва газ таъминотидаги муаммоларни тўғри тушунишга чақирган эди. Унда, хусусан, кунлар кескин совий бошлагандан сўнг истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби ҳам ортиб бораётгани, шунингдек, совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг ҳам кескин пасайиши кузатилаётганини маълум қилинган.
    Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўраган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия ресурслари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, имкон қадар ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларини эслатиб ўтамиз, — дейилганди хабарда.
    Мавзуга доир:
    • «Ҳар куни электр энергиясини тежаш кунини нишонлаяпмиз». Наманганликлар Энергетика вазирлигидан ҳафсаласи пир бўлганини айтмоқда (видео)
    • Ўзбекистон энерготизимида оғир оқибатли «авария» – блекаут хавфи борлиги маълум қилинди
    • «Бу ҳали ҳолваси бўлиши мумкин» – ўзбекистонликлар электр ва газ таъминотидаги узилишлар оқибатидан хавотирда

    14.11.2022, 18:28   Изоҳ (0)   16075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нуриддин Зайнитдинов депутатларнинг 30 фоизига ойлик бериб, доимий ишлайдиган қилиш таклифини берди

    14.11.2022, 17:30

    Тошкентда контрафакт кир ювиш кукунлари сотилаётгани аниқланди

    14.11.2022, 17:27

    Саида Мирзиёева Президент администрациясида шўъба мудири этиб тайинланди

    14.11.2022, 17:23

    «Тошкент ҳокими қарғиши кўпчиликка ёққан бўлса, Самарқанд ҳокими учун ёзилган шоҳона дастурхон кўпчиликни ўйлантирди». «Дарё»да якунланган ҳафта дайжести

    14.11.2022, 17:13

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

    14.11.2022, 16:34

    Фарғонада дўкондан 9 млн сўмлик телефон солинган сейфни ўғирлаган аёл қўлга тушди

    14.11.2022, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.