«Дарё» Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 6-сон мавзуси «Маҳалла, депутат, ҳокимият — ўзаро алоқа тизими» бўлиб, дастур меҳмони сифатида депутат Нуриддин Зайнитдинов таклиф этилди.
Кўрсатув меҳмони ҳозир депутатлар таркибида кўплаб тадбиркорлар, маҳалла раислари, бюджет ташкилот вакиллари бор эканини айтиб, уларнинг ҳеч бўлмаганда 30 фоизини профессионал қилиб, ойлик бериб, ишхонада ўтириб ишлайдиган қилиш таклифини берди.Мисол учун, туманда 30 нафар депутат бўлса, ҳаммаси ҳам ташқарига чиқиб, кенгашга киритилган муаммони ўрганолмайди. Белгиланган график бўйича ойда бир ёки икки марта жойига чиқиб қабул ўтказиши мумкин холос. Чунки депутатлар ўз вазифасини ишидан ажрамаган ҳолда бажариши керак, — дейди Нуриддин Зайнитдинов.Унинг таъкидлашича, айнан шу жиҳат ҳам депутатларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин. Агар улардан 30 фоизини расмий ишлайдиган қилинса, қолганларнинг юкламасини ҳам бемалол бажариши мумкин бўлади.
«Лекин ўзининг бизнесини, манфаатини ўйлаб туриб, халқни ўйламайдиган бўлса, муаммоларни ҳал қилмайдиган бўлса, бунақа депутатнинг кераги йўқ. Улар, яхшиси, нишонини ечиб ва гувоҳномасини бериб, бу вазифадан кэтсин», — деган депутат.
Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)