• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент ҳокими қарғиши кўпчиликка ёққан бўлса, Самарқанд ҳокими учун ёзилган шоҳона дастурхон кўпчиликни ўйлантирди». «Дарё»да якунланган ҳафта дайжести

    Якунланган ҳафта ўзбекистонлик ҳокимлар, вазирлар билан боғлиқ шов-шувларга бой ҳафта бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулида ҳокимлар қабулига кириб, бақир-чақир қилаётган, шунингдек бир муаммо юзасидан бир неча маротаба ҳоким қабулида бўлиб, ноқонуний талаб қўяётган, талаби рад этилгач, ҳокимлар ишламаяпти дея бонг урувчиларга мурожаат қилди. Ҳамда ҳокимлар ёмон, ҳокимлар ишламаяпти дегувчиларнинг фарзанди ҳам ҳоким бўлишини, ўшанда унинг онаси ёки отаси ҳокимларга қийин эканини ҳис қилишини тилади.

    Мен қўлимдан келадиган ишни қиламан, дейман. Қўлимдан келмаса, шу заҳоти рад қиламан. Шу сабаб бир масала юзасидан менинг ёнимга эллик маротаба келиш шартмас. Бир муаммони қайтаряпсиз, биз йўқ деб рад қиляпмиз, яна шу муаммони айтиб, барчанинг вақтини олманг. Ҳамма нарсанинг ҳам қонуний ечими бор. Ҳеч ким ўзини артистликка солмасин, — дейди Зоир Мирзаев.
    Зоир Мирзаев.Фото: Нозим Абдулла
    Шунингдек, Зоир Мирзаев ҳокимлар ёмон, улар ҳеч қандай иш қилмаяпти, дегувчилар ҳам борлигини эслатиб, уларнинг фарзандлари ҳоким бўлишини тилаган.
    Фото: Нозим Абдулла
    Ҳокимларни ёмон дейишади. Тўғри, балки ёмондирмиз. Шунинг учун ҳам эрталабдан кечгача елиб-югуряпмиз. Қўлимиздан келганча ҳаракатдамиз. Ҳокимлар ёмон дегувчиларнинг фарзандлари ҳам ҳоким бўлсин, эртага ишдан толиқиб, икки кишига ёрдам беролмай, уйга келганда унинг юзига қараб, ҳокимлар иши қанчалик машаққатли эканини ҳис қилинг, — дейди Тошкент вилояти ҳокими.
    Фото: Нозим Абдулла
    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегациянинг Қорақалпоғистонга ташрифи пайтидаги кечки овқати республика бюджети учун салкам 88 миллион сўмга тушган.
    Фото: Ақмангит News
    Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаевнинг «Дарё»га билдиришича, Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация вакилларининг Нукус туманига сафари давомида вилоят томонидан 250 га яқин жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Мазкур санадаги тадбирлар доирасида Нукус туманининг 12 та ҳудуди (10 та маҳалла, истироҳат боғи ва Самарқанд ош маркази)да самарқандликлар томонидан ош дамланиб, тушлик ташкил этилган.
    Фото: Ақмангит News
    Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ахборот хизмати эса мазкур мақолага раддия билдириб, 87 миллион 907 минг сўм пулнинг барчаси овқат учун сарфланмаганини билдирди.
    Қарорда кўрсатилган харажатларнинг барчаси овқатланиш учун сарфланмаган ва бунда овқатланишда на Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, на Вазирлар кенгашининг раиси Қ.Сариев қатнашган. Яъни, қарорда умумий қилиб келтириб ўтилган, негизида овқатланиши учун 42 миллион 570 минг сўм, саҳна безаклари учун 19 миллион 337 минг сўм, лед экранлари учун 12 миллион, транспорт воситалари учун 14 миллион сўм харажатлари ишлатилган, — дейилади Вазирлар кенгаши ахборот хизмати хабарида.
    Фото: Ақмангит News
    Вазирлар кенгаши ахборот хизмати, шунингдек, мақолани чиқаришдан аввал чуқур ўрганишни, Самарқанд ва Қароқалпоғистон халқлари ўртасида хафагарчилик ҳиссини уйғотиши кузатилаётганини таъкидлаган.

    Ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлиги томонидан 15 миллиард 514 миллион 900 минг сўмга 2 та махсус автомобиль харид қилингани хабар берилди.

    Озодбек Назарбеков.Фото: «Дарё»
    Мазкур хабар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Боиси аввалроқ молия вазири Тимур Ишметов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форумда Ўзбекистон иқтисодиёти қийин босқичда харажатларни камайтирайлик деганди.

    Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Орифжон Файзиевнинг «Дарё»га маълумот беришича, мазкур харид президент қароридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган.

    Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида«ги 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 2022 йил учун календарь режада белгиланган тадбирлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида 2022 йил 1 июнга қадар «Маданият карвони» учун мўлжалланган, тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга 2 дона махсус автотранспорт воситасини харид қилиш вазифаси белгиланган.

    Мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда харид қилинадиган «Маданият карвони» учун мўлжалланган, тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга махсус автотранспорт (трансформер) воситасининг техник параметрлари мутахассислар томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилди. Бундай замонавий автотранспорт воситасини тайёрлаш имконияти бўйича хорижий давлатлар ўрганилди ва энг маъқули сифатида Хитой давлати танланиб, вазирлик томонидан ОМДМ ва Huayuan компанияси билан музокара олиб борилди. Музокара хулосасига кўра, ОМДМ компанияси томонидан 873 минг доллар, Олмаота шаҳридаги Kazakhstan musical technologies филиали томонидан 900 026 доллар таклифи (битта махсус автотранспорт воситаси хариди учун) билдирилган.

    Фото: «Дарё»
    Бироқ хорижий компаниялар пандемия сабабли махсус автотранспорт воситаси йил якунига қадар етказиб берилишини маълум қилган. Шундан сўнг, Маданият вазирлиги ишлаб чиқилган техник параметрлар асосида махсус автотранспорт (трансформер) воситасини тайёрлаш имконияти мавжуд бўлган (аниқ муддати ва бошқа маълумотлар) маҳаллий корхоналар билан мулоқот олиб бориш ҳамда тегишли хулоса олиш мақсадида «Ўзавтосаноат» АЖ, UzAvto Trailer МЧЖ ва JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ қўшма корхонасига мурожаат этди.
    JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ қўшма корхонаси тавсияси асосида СТEYА Overseas projects томонидан 1 390 000 евро, Турин политехника университети (Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 1—2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифида берган топшириғига асосан, Сурхондарё вилояти учун тажриба сифатида кичик ҳажмдаги, мусиқа техникаси ва саҳнага эга махсус транспорт воситасини илк маротаба ишлаб чиқарган) томонидан 9 580 050 000 сўм ҳисобига махсус автотранспорт воситасини тайёрлаш, қолган корхоналар ва Uz Truck and Bus Motors МЧЖ томонидан эса 1 394 950 000 сўмга транспортнинг фақат бош қисми билан таъминлаш имконияти маълум қилинган, — дейилади вазирлик изоҳида.
    Ўзбекистондаги метан заправкаларда ўрнатилган чеклов сабаб республиканинг кўплаб ҳудудида турнақатор навбатлар, юк автомобиллари билан боғлиқ ҳолатларда эса муаммолар юзага келмоқда.

    «Дарё» мухбирлари ҳудудлардаги метан заправкаларда бўлиб, юзага келган ҳолатни ўрганди.

    14.11.2022, 17:13   Изоҳ (0)   47455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

    14.11.2022, 16:34

    Фарғонада дўкондан 9 млн сўмлик телефон солинган сейфни ўғирлаган аёл қўлга тушди

    14.11.2022, 16:21

    Ўзбекистонда бир куннинг ўзида учинчи марта зилзила кузатилди

    14.11.2022, 16:10

    Бухоро аэропорти орқали тўппонча олиб кирмоқчи бўлган фуқаро воқеа жойида ушланди

    14.11.2022, 16:07

    14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни. Ўзбекистонда вазият қандай?

    14.11.2022, 16:03

    Мирзиёев Эрдўғонга Истанбулдаги теракт сабаб таъзия йўллади

    14.11.2022, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.