Telegram’даги «Экологуз» каналининг ёзишича, тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган тасқара қуши отиб ўлдирилган.
Маълумот учун, тасқара Ўзбекистон Қизил китобига ҳам киритилган бўлиб, уни овлаш тақиқланган.
Бу ҳолат қачон ва қаерда бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Аммо қилинган жиноят учун жавоб беришнинг эрта-кечи бўлмайди. Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигидан шахсларнинг кимлигига ойдинлик киритиб, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдиришларини сўраймиз, — дейилади хабарда.Мавзуга доир: