Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари кесишмасида жойлашган симёғочдаги безак электр симларининг ўзаро чақнаши оқибатида қисқа туташув содир бўлди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат бартараф этилган. Бунинг оқибатида ҳеч қандай зарар ёки автоуловлар ҳаракатида ноқулайликлар содир бўлмаган.
Аввалроқ Тошкент метросида ўриндиқдан ток чиққани айтилган видеога муносабат билдирилганди. Аниқланишича, ушбу видеодаги ҳолат «Чилонзор» йўналиши Сергели йўлида кечки вақтда содир бўлган. Ток деб айтилган нарса эса метро йўлидаги ёритиш қурилмаларининг вагон вентиляция йўли орқали тушган ёруғлиги, яъни ҳеч қандай электр токи учқуни эмас.
Изоҳ (0)