Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитига бормайди, деб ёзади Bloomberg.

Фото: «Новоe издание»

Фото: «Новоe издание»

Агентлик маълумотларига кўра, Кремль Россиянинг Украинага бостириб кириши бўйича саммитда Путин ва бошқа етакчилар ўртасида «потенциал қарама-қаршилик» дан қочмоқчи. Хусусан, Bloomberg уруш бошланганидан кейин Путинни ҳарбий жиноятчи деб атаган АҚШ президенти Жо Байденни тилга олди.

Индонезиядаги саммитга Россия президенти ўрнига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров боради, деб хабар берди Bloomberg манбаларидан бири.

Лавровнинг Балида Путин ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида 8 ноябрь куни «Ведомости» хабар берган. Шу билан бирга, Индонезия расмийлари Путиннинг онлайн иштирокини тахмин қилган. Расмий равишда Кремль Россиянинг G20 саммитидаги иштироки форматини шу ҳафта охиригача эълон қилиши кутилмоқда.

Жо Байден март ойида Россияни Украинага бостириб кириши сабабли G20 дан чиқариб ташлашни таклиф қилган эди. Бунинг ўрнига бу йил G20 га раислик қилаётган Индонезия президенти саммитга Россия ва Украина (G20 аъзоси эмас) раҳбарларини таклиф қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ Путин иштирокида саммитга бормаслигини айтган эди. 8 ноябрь куни Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров Украина етакчиси саммитда катта эҳтимол билан онлайн иштирок этишини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь