Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилади. Минтақадаги энг йирик помидор экспортчиси бўлган мамлакатда ҳозирда нархлар энг юқори даражада. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистонда помидорнинг улгуржи нархи айни пайтда импорт қилувчи қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга, Грузия ва Молдовага қараганда эса бир ярим баравар қиммат.

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 40 фоизга, пушти помидорники эса деярли 60 фоизга ошди. Бундан ташқари, улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 20-40 фоизга юқори. 

Жорий йилнинг 25 октябрдан 4 ноябргача Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 10 000 сўмдан 14 000 сўм/кг гача ошган. 

Худди шу даврда пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 12 000 дан 19 000 сўм/кг гача юқорилаган — икки ҳафта ичида 58 фоизга. 

Нархларнинг кўтарилиш сабаблари ҳақидаги саволга бозор иштирокчилари аниқ жавоб бера олмади. Кўпчилик сабабни ноқулай об-ҳаво шароити деб ҳисоблайди, — дейди EastFruit таҳлилчилари. 

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йил октябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон 3,8 минг тонна янги помидор экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб бир ярим баробар кўпдир. 

Бироқ Ўзбекистон ва Россияда помидор нархлари ўртасидаги фарқ барҳам топди — боз устига, айни дамда Ўзбекистонда помидорнинг улгуржи нархи Россияникидан ҳам бир оз юқорироқ, — дейилади EastFruit хабарида.

Аввалроқ йил бошидан бери Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга мева-сабзавот сотгани аниқланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов