Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилояти Уйчи туманида 6 ноябрь спиртли ичимлик таъсирида жиноят содир этилди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Қайд этилишича, шу куни соат 21:30 ларда Уйчи туманда яшовчи Т.Б. (37 ёшли) танишлари Қ.А., А.М. ва Д.Н. (барчаси 36 ёшда) билан бирга Уйчи туман Шўрқишлоқ кўчасида жойлашган Н.Ш.ни уйи ёнида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шу пайт Қ.А. билан Т.Б. трактордан фойдаланганлик учун тўлов қилиш кераклиги бўйича гап тортишиб қолган.

Оқибатда Қ.А. ёнидаги ошхона пичоғи билан Т.Б.ни чап қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Т.Б. «оғир» турдаги тан жароҳат олгани кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Наманган тумани Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди