Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари йилига икки баравардан кўпроққа ошиб, 2022 йилнинг биринчи 9 ойида 10,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовга таяниб Reuters хабар бермоқда

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Худди шу даврда Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлати (Ўзбекистон) Украинадаги уруш таъсирини қоплаш учун бюджет тақчиллигини 1,3 миллиард долларга ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизига оширди, — дейди Одилбек Исоқов.

Бундан ташқари Молия вазири ўринбосари авваллари нақд доллар кўринишида пул ўтказган мева сотувчилари каби кўплаб кичик ўзбек экспортчилари ўз даромадларини Ўзбекистонга қайтариш учун пул ўтказмаларига ўтишганини таъкидлаган. 

Ўзбекистонда умумий пул ўтказмалари 2022 йилнинг 9 ойида 2,2 баробарга ошиб, 12,6 млрд долларни ташкил қилган.

2022 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 6,54 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушган эди. Ўша пайтда ҳам ўсиш кўрсаткичи 2,2 баробар бўлган.

Учинчи чоракнинг ўзида пул ўтказмалари деярли аввалги икки чоракнинг кўрсаткичи билан бир хил бўлди — 6 млрд доллар.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади