Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмини таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда манбаларга таяниб Bloomberg хабар берди. Режа 9 ноябрь куни тақдим этилиши кутилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, янги механизм Украинанинг 2023 йилдаги харажатларини молиялаштириш имконини берувчи «барқарор асос»ни белгилайди.
Европа Иттифоқи режаси шошилинч эҳтиёжларни молиялаштириш, муҳим инфратузилмани таъмирлаш ва ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин мамлакатни қайта тиклаш учун Киевга имтиёзли шартларда кредитлар ажратиш имконини беради.
6 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатда шу ҳафта Европа Иттифоқи 18 миллиард евролик янги ёрдам пакетини таклиф қилишини айтди. Бу маблағ Украинанинг 2023 йилдаги эҳтиёжлари учун берилади.
Аввалроқ Жаҳон банки Буюк Британия кафолати остида Украинага 500 млн доллар ажратган эди
Изоҳ (0)