Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 8 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Киев Россия билан музокаралардан бош тортмаган. Зеленский Россия билан музокараларни бошлаш учун ўз шартларини маълум қилди

Украина президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев ҳеч қачон Россия билан музокаралардан бош тортмаганини таъкидлади, деб ёзади «РБК». Унинг сўзларига кўра, Украинанинг позицияси маълум ва равшан: аввал Россия Украина ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқади, «кейин ҳаммаси амалга ошади». «Путин тайёрми? Шубҳасиз. Биз эса конструктив баҳо берамиз: фақатгина Россия Федерациясининг навбатдаги раҳбари билан мулоқот қиламиз», — деб ёзган Подоляк.

Шундан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб нашрларининг Киев Россия билан музокаралар ўтказишга даъват этилаётгани ҳақидаги хабарларидан кейин мулоқот бошлаш учун Украинанинг шартларини маълум қилди. Бу ҳақда у 7 ноябрь куни кечки мурожаатида айтиб ўтди.

Ушбу шартлар қуйидагилардан иборат:

  • Россияга қўшиб олинган ҳудудлар қайтарилган ҳолда Украина ҳудудий яхлитлигининг қайта тикланиши;
  • БМТга ҳурмат;
  • барча зарарларнинг қопланиши;
  • ҳар битта ҳарбий жиноятчининг жазоланиши;
  • бу бошқа ҳеч қачон такрорланмаслигининг кафолатланиши.
Аввалроқ АҚШ ва НАТО ҳукумати Украина армияси Россия қўшинлари томонидан эгалланган Херсонни озод этганидан кейин Россия билан музокараларни бошлаши мумкин, деган фикрда эканлиги, АҚШ бундай хабарни Евроиттифоққа узатгани ва энди бу фикрни Украина ҳукуматига уқтираётгани хабар берилганди.

Айни вазиятда Зеленский маъмурияти Қримни қайтариб олиш бўйича режа тайёрламоқда, Россия қўшинлари эса Мариупол атрофида мудофаа истеҳкомларини қуришни бошлаган

АҚШ президенти маъмурияти Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтиради. Қарор Япония ва Жанубий Корея билан биргаликда қабул қилиниши кутилмоқда

АҚШ ҳукумати Шимолий Кореянинг ядровий синовларига жавобан Япон денгизига авиаташувчи кема юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kyodo News+ хабар берди.

«Қарор Япония ва Жанубий Корея билан биргаликда қабул қилиниши кутилмоқда. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтириш бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасини ҳам тайёрламоқда», — дейилади баёнотда.Бундан ташқари, ракета синовларига жавобан Вашингтон, Сеул ва Токио Пхеньянга қўшимча санкциялар жорий этиш ниятида, бу эса нефть маҳсулотлари экспортига ва «Шимолий Корея расмийлари билан алоқадор хакерлар» ишига таъсир қилади.

АҚШ ва унинг Осиёдаги энг яқин икки иттифоқчиси билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш учун Американинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги раҳбари адмирал Жон Акилино Япон денгизидаги сафари давомида ядровий самолёт ташувчи кемада Япониянинг ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари ва Жанубий Корея ҳарбийларининг юқори мартабали зобитларига қўшилиши мумкин.АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяни кейинги провокациялардан тийилишга ва Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантириш йўлида «барқарор ва мазмунли мулоқот» олиб боришга чақирди.

Украина ва Россия президентлари таклиф қилинган Г 20 саммитида, Путин ва Зеленский учрашадими? 

Украина президенти Владимир Зеленский 15—16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда. Президент матбуот котиби Сергей Никифоров саммитда Зеленский катта эҳтимол билан онлайн тарзда иштирок этишини айтди. 3 ноябрь куни Зеленский агар G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин иштирок этса, унда қатнашишдан бош тортишини маълум қилганди.

«Ведомости» газетаси эса манбаларга таяниб, Путин Балига бормоқчи эмаслигини, унинг ўрнига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашиши ҳақида хабар берганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль президент Владимир Путиннинг G20 саммитида иштирок этиш-этмаслигини шу ҳафта эълон қилади.

8 ноябрь куни Индонезия президенти Жоко Видодо Путин Балидаги G20 саммитига бормаслигини маълум қилди.Зеленский ҳам, Путин ҳам G20 саммитига таклиф қилинган. Октябрь ойида Индонезия  расмийлари ҳар икки президент саммитда иштирок этишга розилик билдирганини айтганди, бироқ улар «Украина ва Россия ўртасидаги уруш туфайли бу осон бўлмаслигини» таъкидлаган.

Банк ва кредит масалаларида жиноятлар сони кўпайган. Ўзбекистоннинг қайси вилоятида бу масала энг долзарб бўлмоқда?

Наманганда жорий йилнинг 9 ойи давомида судлар томонидан банклар билан боғлиқ жами 162 та жиноят иши кўрилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Мазкур ишлардан 157 тасини кредитга оид жиноятлар ташкил этган. «Кўриб чиқаётган ҳар 10 та ишимиздан тўрттаси банк ва кредит масалаларига бориб тақаляпти. Бу жуда хавотирли рақамлар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун судьяларимиз банкларга чиқиб, ходимлар, хусусан, кредит билан боғлиқ амалиётларда иштирок этувчи мутахассислар билан мулоқотда бўлмоқда. Уларга банк соҳаси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича айблов ҳукми чиқарилган ҳолатлар юзасидан батафсил тушунчалар бериляпти», — дейди Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Адҳамжон Мирзаев.

Қайд этилишича, банк соҳасида содир этилган жиноятлар оқибатида 101,2 миллиард сўм миқдоридаги зарар етказилган. Бундан 94,3 миллиард сўми бевосита кредит фаолияти билан боғлиқ. Тергов ва суд даврида қарийб 50 миллиард сўм маблағ қопланган ва қолгани суд қарори билан ундирилиши кўрсатилган.

Шунингдек, вилоятда банк ходимлари ўртасида фирибгарлик ва коррупция ҳолатлари ҳам кўплаб кузатилмоқда: 2022 йилнинг 9 ой давомида 43 нафар банк ходими томонидан коррупцион жиноятлар содир этилгани аниқланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди