• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ректор ва проректорлар дарс бериши керак» – Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов университетда 0,5 ставка ўқитувчилик қилаётганини айтди (видео)

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистрлар учун маҳорат дарси ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати эълон қилган вазир билан интервьюда айтилган. Абдуқодир Тошқулов суҳбатда университетда дарс бериши, талабалар билан мулоқотда бўлишга интилиши, вазирлик ва таълим муассасалари раҳбарлари ҳам шундай қилишлари лозимлиги тўғрисида гапирган.

    Абдуқодир Тошқулов

    Абдуқодир Тошқулов
    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    «Университетда дарс бераман»

    Умуман олганда, университетда 0,5 ставка (штат бирлиги)да дарс бераман ва бунга ҳақ оламан. Албатта, бундан кўзланган мақсадлар бор. Биринчидан, ўзим аудиториядан чиқиб кетмаслигим керак, яъни ҳукумат аъзоси сифатида фақат йиғилишлар, топшириқлар бериш билан чекланиб қолмаслигим зарур. Иккинчидан, талаба бор — олий таълим муассасаси бор, талаба бор — вазирлик бор. Демак, талабаларнинг томири менинг қўлимда бўлиши керак. Дарс жараёнида уларнинг ижтимоий ҳаёти ва таълим сифати ҳақида сўраш имконияти бўлади. Масалан, ўқитувчилар қандай қай тарзда билим бераётгани, талабалар мустақил таълим бўйича қанақа топшириқлар олаётгани, барчасини билиб оламиз. Мени фикримча, талаба алдамайди, у қалби ва тилидагини юзага чиқаради. Шунинг учун дарс жараёнида шундай имкониятлар бор.

    Бугун магистрларга дарс ўтдим ва уларнинг билим ҳамда савиясидан ҳақиқатан қониқдим. Бизда ҳамма нарса ёмон дейдиган норозилик синдромига дуч келамиз. «Бизда олий таълим сифатсиз», дейдиганлар ҳам бор. Бор, гуруч курмакциз бўлмайди. Лекин кейинги 5-6 йилда фақат ва фақат шароит, таълимда рақобат муҳитини яратиш бўйича буни аксини кўраяпмиз. Бугун талабаларнинг савол-жавобларидан кўринадики, улар нафақат фан доирасида ҳозирги давлатчилигимиз, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатига ҳам жуда қизиқяпти. Қизиқиш баробарида фикрларини ҳам теран айтаяпти. Мен университетга келганда хурсанд бўлиб кетаман, тўғриси. Биринчидан, ўша раҳбарлик қобиғидан чиқамиз. Иккинчидан, Ўзбекистоннинг келажаги ишончли қўлларда эканига амин бўламиз. Бу битта шу университетга хос эмас. Ўзини ҳурмат қилган ректор ва ўқитувчилар жамоаси, ўзини ҳурмат қилган олий таълим муассасасида геометрик прогрессия тарзида ривожланиш бўляпти.

    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    «ОТМ раҳбарияти дарс бериши керак»

    Интервью ва дарс жараёнини ёритишга рози бўлишимга иккита сабаб бор. Биринчидан, бу ҳурматли ректорлар, проректорлар, деканлар, қолаверса, кафедра мудирларига аудиториядан узилмаслик учун топшириқ, ҳам сигнал. Буни вазирлик мониторинг қилиб, ўрганиб боради. Нега ректор дарс бермаслиги керак? Ректор ҳақ олинадиган тарзда дарс бериши керак. Аудиторияга кириши лозим. Унинг ўрнига ассистент ўтиши керак эмас, ҳар ҳолда ректорнинг ташвиши, юмуши вазирдан кўп бўлмаса керак. Бугун оммавий ахборот воситаларига чиқиб, ўзимизнинг тизимимизга талаб қўйишга ҳаққим бор. Ректорлар, проректорлар, умуман, олий таълим муассасаси раҳбарияти дарс бериши керак. Шунда ўзгариш бўлади. Талабани қалбига қўл солиш керак. Қуруқ, чиройли гаплар, тадбирлар, фаоллар залидаги йиғилишлардаги чиқишлар масалани тўлиқ ҳал қилмайди.

    Иккинчидан, ҳамкасбларим, ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари раҳбарларига, университет мисолида олиб қаралса, банкирларга, солиқчилар ва божхона қўмитаси раҳбариятига мурожаат қилмоқчиманки, эртанги кадрларингизни бугун келиб сараланг. Келиб иккинчи, учинчи босқичдан, магистрантларга дарс ўтинг. Масалан, мен ҳозир вазирликка ишга олиш бўйича 4-5 нафар талабани кўз остимга олиб қўйдим. 4-5 та дарс мобайнида синаб, қайси бирларини менга ёрдамчи, бошқаларини бирор департаментга ярим ставка ҳақ тўланадиган ишга ола бошлаймиз. Шунинг учун, ҳар бир соҳа ўзининг келажагини келиб сараласин, танласин, амалиётдан ўргансин.

    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    Ҳам мурожаат, ҳам топшириқ

    Бугун ёшларга таклиф бердимки, кейинги дарсларни вазирликда ўтамиз, ўша ерда экскурсия қиласиз, у ерда вазирлик фаолиятини ўрганасиз деб. Эътибор бердимки, мен ҳозир дарс ўтган аудиторияни «Туронбанк» жиҳозлаб берган экан. Яъни буларнинг кўз ўнгида шу муҳрланиб қоляпти. Эртага улар «Туронбанк» учун яхши кадр бўлиб етишиб чиқишга ҳаракат қилади. Шунинг учун олий таълим соҳасини муҳокама қилган яхши. Илмий даражаси борми, йўқми, давлат ҳокимиятидагилар, етук тадбиркорлар, бизнесменлар, марҳамат келиб, ўзини ривожлантириш бўйича лексиялар ўқишсин, биттагина фанни олиб, битта аудиторияни жиҳозлаб беришсин, ётоқхонадан тўртта хонани жиҳозлаб беришсин. Бу бутун жамият ва давлат иши. Бугун келиб доимий дарслардан бирини ёритилишига рози бўлганимиз ҳам бир томондан мурожаат, иккинчи томондан топшириқ бўлиши учундир. Ўзимизнинг йўналиш мониторинги бўйича тегишли топшириқларни бераман. Ҳар бир раҳбар таълим муассасалари, давлат органлари билан жамиятнинг алоқасини яхшилаши керак, жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим. Танқид ўз йўлига, танқид ҳам ойна. Лекин битта танқид қилиб қўйиш билан масала ҳал бўлмайди. Бунга иштирокчи керак, яхшилаш бўйича елкама елка туриш зарур.

    07.11.2022, 19:14   Изоҳ (0)   10769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Damas уриб юборган 46 ёшли велосипедчи ҳалок бўлди

    07.11.2022, 19:10

    Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластери ташкил қилинади

    07.11.2022, 19:04

    Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмир мурдаси чиққани айтилмоқда

    07.11.2022, 18:34

    Ўзбекистонда 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

    07.11.2022, 18:17

    Ўзбекистонда Жазоирнинг янги элчиси иш бошлади

    07.11.2022, 18:12

    “О‘збекнефтгаз”: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий мавсумда 20 минг туп дарахт ва бута ко‘чатларини экилди

    07.11.2022, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.