Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунёда маймунчечак инфекциясининг тарқалиш кўлами ва беморлар сони ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, эпидемия бошлангандан буён мазкур касаллик рўйхатга олинган мамлакатлар сони 103 тага етди. Жами 77,2 минг нафардан зиёд беморларга хасталик ташхиси қўйилди. Улардан 36 нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Маймунчечакни юқтирган энг кўп беморлар АҚШ, Бразилия, Испания, Франция, Буюк Британия, Германия, Колумбия, Перу, Мексика ва Канадада аниқланган.
Шунга қарамай, ЖССТ мазкур эпидемияга қарши курашда маълум ютуқларга эришилганини баён этди. Жумладан, сўнгги ойда касалликнинг тарқалиш суръати бирмунча пасайгани ижобий ҳолат саналади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)