Олий Мажлис Сенати сайти 2 ноябрь куни хакерлар ҳужумига учраган эди. MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинишича, бу ҳужум 14 ёшли болалар томонидан амалга оширилган.
Қайд этилишича, 2 ноябрь куни «Senat.uz» расмий сайтига қилинган хакерлар ҳужуми туфайли ресурснинг иш қобилияти бузилган. Шу муносабат билан барча маълумотлар nw.senat.uz сайтига ўтказилган. Шу куннинг ўзида сайт фаолияти қайта тикланган.
Телеканалга интервью берган 14 ёшли йигит бу ҳужум кимнингдир устидан кулиб, мазах қилиш учун эмас, балки сайтнинг яхши ҳимояланмаганини кўрсатиш учун қилинганини билдирди. Шунингдек, унинг бошчилигидаги 6 кишидан иборат хакерлар гуруҳи илк бор 2019 йилда Kundalik.com сайтига бузиб кирган ва мактабдаги баҳоларини тўғрилаб қўйгани маълум қилинди.
Йигит агар уларга имконият берилиб, қўллаб-қувватланса, гуруҳ давлат сайтларининг киберхавфсизлик масалаларида ёрдам беришини айтган.
Изоҳ (0)