Фарғона вилояти Учкўприк туманида Hyundai Santa Fe автотранспорт воситаси аукцион савдога чиқарилмоқда. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, МИБнинг Учкўприк туман бўлими томонидан вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор М.C.Л МЧЖдан 629 миллион 492 минг 663 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу бўйича қарздор огоҳлантирилган бўлса-да, қарзларини тўлаш чораларини кўрмаган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 28 октябрь куни қарздорга тегишли бўлган Hyundai Santa Fe автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланган. Автомашина 491 миллион 32 минг сўмга баҳоланган.
Ҳозирда автотранспорт воситаси аукцион савдога чиқарилмоқда.
Изоҳ (0)