ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик фирмаси адвокати пора олаётганда ушланди.
ЎзАнинг хабар беришича, ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони, танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Эвазига сўралган пулни олаётганида қўлга тушган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)