• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Оламшумул машҳурлик келтирган одатий ампуласидан воз кечишнинг уддасидан чиққан актёр ва актрисалар (фото)

    Актёрлар баъзан комедия жанрида бир неча бор ўзини яхши кўрсатганидан кейин у энди жиддий драматик ролларга даъвогар ҳисобланмайди. Ёки ўта нуфузли лойиҳада иштирок этиш туфайли дунё миқёсида шуҳрат қозонган ҳолда, уни кўпчилик фақат битта характер билан боғлашади. Бироқ баъзи актёр ва актрисалар бу тўсиқларни енгиб ўтишга муваффақ бўлиб, уларнинг истеъдодини юзаки баҳоламаслик кераклигини ҳаммага исботламоқда.

    Бенедикт Камбербатч

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бенедикт Камбербетч номи тилга олинганда, кўпчилик кино мухлислари ёдига, ким нима дейишидан қатъи назар, харизматик Шерлок Холмснинг қиёфаси келади. Дарҳақиқат, айнан шу рол актёрни таниқли қилган. Бироқ ўта зукко ва айёр даҳо роли, албатта, унинг истеъдодининг чўққиси эмас.

    У буни «Ит қудрати» драматик фильмидаги ажойиб ижроси билан исботлашга муваффақ бўлди. «Бешинчи куч», «Тақлид ўйини», «Доктор Стренж» ва бошқа кўплаб фильмларда бўлгани каби актёр одатда томошабинлар олдида ғалати ва билимдон одам сифатида намоён бўлди. Аммо бу фильмда Бенедикт таниб бўлмас даражада ўзгариб, қўпол, шафқатсиз, қўрқитувчи ва шу билан бирга жуда заиф характер сифатида намоён бўлади — шу билан яна бир бор танқидчилар ва мухлисларнинг қалбини забт этди.

    Рами Малек

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёр карьерасининг гуллаб-яшнаши «Жаноб Робот» сериалига тўғри келади, фильмда у хакер-исёнчи Эллиот Алдерсон ролини ўйнаган. Бу рол Малекка «Эмми» мукофотини олиб келди, унинг сўзларига кўра, унинг ҳаётини ўзгартирди ҳам. 2018 йилда у дастурчи образини муваффақиятли ижро этди, бироқ дарров бошқа «тузоқ»қа тушди: энди у «Богема рапсодияси» биографик фильмида тасвирланган Фредди Меркури роли билан ўралашиб қолди.

    Бундай даражадаги роллар билан курашиш қийин, лекин актёр ҳамон ҳаракатда. Агар «Иблис тафсилотлари» фильмидаги детектив Жим Бахтернинг экрандаги образи кўпроқ Фредди образидан узоқлашишга атайлаб қилинган уриниш сифатида қабул қилинган бўлса, у ҳолда Жеймс Бонднинг ёвуз қаҳрамони ва асосий антагонисти сифатида у ўчмас таассурот қолдирди.

    Адам Сендлер

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Адам Сендлер ҳам ажойиб «ўзгариш»ни амалга оширди. «50 та биринчи бўса», «Ҳаёт пульти», «Аралашма" каби кўплаб комедияларда рол ўйнаб, кейинчалик у драматик жанрдаги актёр сифатида катта эътирофга сазовор бўлди.

    Масалан, у «Ишлов берилмаган олмос» криминал триллерида драматик актёрлик қобилиятини ёрқин намоён этди. Кўплаб танқидчилар бу рол Сандлер фаолиятидаги энг яхши рол эканлигини эътироф этишди. Яна бир спорт ҳақидаги драмада ҳам Адамнинг роли танқидчилар томонидан унинг одатдаги қиёфасидан ташқарига чиққани учун юқори баҳоланди.

    Эмилия Кларк

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эмилия Кларк машҳур «Тахтлар ўйини» сериалидаги роли билан машҳур бўлди. Лойиҳа 8 йил давомида суратга олинди, шунинг учун томошабинлар Эмилияни кўрганларида Аждаҳолар онасини эслашади. Бироқ бошқа жанрдаги фильмларда рол ижро этиш туфайли Кларк ўзини бошқа ампулада кўрсатишга муваффақ бўлди.

    2016 йилда актриса Сем Клафлин билан жуфтликда «Сен билан учрашгунча» романтик драмасида ўйнаб, бутун дунё томошабинларининг кўз ёш тўкишига сабабчи бўлди. Кейин у «Хан Соло: Юлдузлар жанги тарихи» илмий-фантастик фильмида асосий роллардан бирини ўйнади. Сўнгги картинаси — «Икки кишилик Рождество»да Эмилия ўзининг харизмаси ажойиб эканлигини ва ҳар қандай жанрга мос келишини яна бир бор намойиш этди.

    Дэниэл Крейг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўпчилик томошабинлар учун Дэниэл Крейг Жеймс Бонд образи билан боғланган. Бироқ актёр бу образдан жуда чарчаган. Ва ниҳоят «Логаннинг омади» комедия триллеридаги роли туфайли бутунлай кутилмаган томондан ўзини очишга муваффақ бўлди.

    Даниэль нафақат фильмнинг диққатга сазовор қаҳрамонига айланиб, барча эътиборни ўзига қаратди, балки ўзини 007 агенти сифатида деярли бутунлай «йўқ қилди».

    Роберт Паттинсон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Сумерки» франшизасидаги Эдвард Каллен роли актёрни бутун дунёга танитди, шу билан бирга уни деярли битта образ қулига айлантирди. Бироқ Паттинсон ўзининг ғамгин вампир ролини кейинчалик ижро этган турли жиддий лойиҳалари туфайли йўқотишга муваффақ бўлди.

    Дэвид Кроненбергнинг «Космополис» ёки «Яхши вақт» драмасида Роберт ўзининг ижроси билан барчани ҳайратда қолдирди. Иккинчисида ишлаш унга «Энг яхши актёр» номинациясида кўплаб номинацияларни олиб келди. 2022 йилда актёр Кристофер Ноланнинг «Исбот» ва «Бетмен» каби кучли фильмларида иштирок эта бошлади.

    Риз Уизерспун

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Узоқ вақт давомида Уизерспуннинг карьераси романтик комедияларда давом этди. Ниҳоят актрисанинг ўзи кучли аёл қаҳрамонлар билан фильмлар яратишга қарор қилди.

    Риз продюсер сифатида иштирок этган биринчи йирик лойиҳа «Йўқолган аёл» шов-шувли триллери эди. «Ёввойи қиз» саргузашт драмаси навбатдаги момақалдироқ бўлди. Унда актриса катта рол ўйнади ва танқидчиларнинг қалбидан жой олди. Ва, албатта, суратга олиш жараёнининг барча иштирокчиларига катта шон-шуҳрат келтирган «Катта кичик ёлғон"»сериалини эслатиб ўтиш лозим.

    02.11.2022, 16:57   Изоҳ (0)   21105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Айшвария Рай 49 ёшда: «Дунё гўзали» ва жаҳон киноси юлдузидан ҳар бир аёлга асқатадиган тавсиялар

    02.11.2022, 15:23

    «Ойнага қараганмисан, тасқара?» — Филипп Киркоров Тошкентдаги концертида залдан туриб Наргиз Зокировани ҳақорат қилди (видео)

    02.11.2022, 13:38

    Ҳақиқий синов: роли ишонарли бўлиши учун турли қийинчиликлардан ўтган актёр ва актрисалар (фото)

    02.11.2022, 12:51

    Кинотавсия: Кузнинг ёмғирли кунларида кўриш тавсия этиладиган сеҳрли оламлар ҳақидаги ажойиб фильмлар

    02.11.2022, 10:45

    Instagram: Янги машинали бўлган Жаҳонгир Отажонов, Зара Ғаниевага кутилмаган совға, Зоҳид Рисқиевга атаб қўшиқ куйлаган Шоҳрух

    01.11.2022, 22:24

    Томошабинлар орасида ўтказилган сўровномада Туркиянинг энг гўзал актрисаси аниқланди

    01.11.2022, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.