• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Энтони Хопкинс : Қандай қилиб оддий новвойнинг иккичи ўғли дунёга машҳур актёрга айланди?

    2022 йилда британиялик актёр Энтони Хопкинс ўзининг 85 ёшини нишонлайди. Актёрнинг фильмографияси ҳақиқатан ҳам жуда бой — у 140 дан ортиқ фильмда рол ўйнаган ва бугунги кунда ҳам талабгир актёр саналади. Кўпчилик Хопкинсни «Қўзилар сукунати» фильмидаги Ганнибал Лектер, бошқалар «Икки папа» фильмидаги Рим папаси, айримлар эса «Тор» фильмидаги қирол Один билан ёдга олади. Аммо турли қийинчиликларга дуч келган актёрнинг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида кўпчилик билмайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Энтони Уэльснинг кичик шаҳарчасида Муриэль Энн ва Ричард Артур Хопкинс оиласида туғилган. Унинг отаси новвой эди. Хопкинс баъзан ўзини танланганлардан бири деб ҳисоблаганида, дарҳол отаси ва унинг меҳнатдан қавариб кетган дағал қўллари ҳақида ўйлашини айтади.

    Мактаб даврида Энтони ўқишга унчалик иштиёқманд эмас эди, натижада у бир неча маротаба мактабларни ўзгартиради. Бу ҳақда у шундай деб тан олади:

    Мен ёмон ўқувчи эдим, бу мени доимий масхара қилиш объектига айлантирарди ва менда ўзини ерга уриш комплексини ривожлантирарди. Мен аҳмоқ эканлигимга мутлақ ишонч билан ўсганман.
    Бундан ташқари, Хопкинс болалигиданоқ дислексиядан азият чеккан. Бу ҳақда у шундай деди: «Мен ёмон ўқиганман. Шунинг учунми бошқа болалар билан гаплашмасдим, мактабга ҳам нима учун келаётганимни англамасдим. Балки шунинг учун ҳам актёр бўлгандирман».

    Фото: East News

    Фото: East News

    15 ёшида Энтони тасодифан актёр Ричард Бартон билан танишиб қолади ва ундан дастхат сўрайди. Бартон ёрдами билан Энтони Уэльс Қироллик мусиқа ва драма коллежига ўқишга киради ва уни 1957 йилда тамомлайди.

    Кейинчалик бўлажак актёр Лондонга кўчиб ўтади ва 1963 йилда Қироллик драматик санъат академиясига ўқишга киради. Ўқиш бошланишидан бир йил олдин у биринчи марта саҳнага чиқади. 1965 йилда уни Лоренс Оливье пайқаб қолади ва Лондондаги Қироллик миллий театрига ишга таклиф қилади. Айнан Лоренс Оливье ёш актёрга саҳнага чиқишдан олдин ҳаяжонланмасликни ўргатган.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Театрдаги муваффақиятга қарамай, Энтони тинмай бир хил ролларни ўйнашдан чарчайди, шунинг учун у театрдан узоқлашади — телевидение ва кинода ўзини синаб кўра бошлайди. 1967 йилда «Оқ автобус» қисқа метражли фильми чиқади, унда у ўзининг дебют ролини ўйнайди. Бир йил ўтгач, 31 ёшида Хопкинс «Қишдаги шер» фильмида катта ролини ижро этади — натижада у «Энг яхши эркак роли» номинациясида BAFTA мукофотига номзод бўлади. Бу вақтда эса параллел равишда телесериалларда рол ўйнай бошлайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Хопкинс 1966 йилда актриса Петронелла Баркерга уйланади. 2 йилдан сўнг уларнинг қизи Абигейл туғилади, қизалоқ уларнинг ягона фарзанди бўлиб қолади. Энтони ва Петронелланинг никоҳи атиги 6 йил давом этади. Умрининг ўша даври ҳақида фикр юритар экан, актёр шундай дейди:

    Мен жуда худбин бўлганман. Яхши эр ёки ота бўлолмадим. Қизим мен ҳақимда эшитишни ҳам хоҳламайди, лекин умид қиламанки, унинг ҳаёти ҳам, ишлари ҳам яхши.
    Ота ва қиз ўртасидаги муносабат актёр бошқа аёлга уйланиш учун оилани тарк этгандан сўнг дарҳол узилади. Абигейл бундан қаттиқ азоб чекади.

    Хопкинс 1973 йилда Женнифер Линтон билан оила қуради. Линтон актёр ўйнаган фильмлардан бирида продюсер ёрдамчиси бўлган. Улар танишган пайтда Хопкинс ҳали ҳам Петронелла билан ажрашмаган, аммо улар ўртасида яқин муносабатлар йўқ эди. Хопкинс ва Линтон Голливуд актёрининг карьерасидаги юксалиши давомида бирга бўлиб, биринчи «Оскар» қувончини ҳам бирга баҳам кўришади.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Кинотанқидчилар у ҳақида яхши гапиришларига қарамай, Хопкинснинг ўзи унинг ёмон одатларидан бири карьерасининг ўсишига тўсқинлик қилганини яхши билади. У 1975 йилда меҳмонхона номерида уйғонганида ва бу ерга қандай келиб қолганини эслай олмаганида тушунган эди. Актёр буни тан олади:

    Мен бир неча ўн йиллар давомида ўзимни вайрон қилдим. Ичимдаги иблислардан қутулганимдан кейингина актёрликдан тўлиқ завқлана олдим.
    Маъносиз эски ҳаётидан воз кечганидан сўнг, унинг карьераси шиддатли суръатда ўса бошлади. Бу даврда у «Сеҳр» (1978) ва «Фил-одам» (1980) фильмларида ўзининг энг кўзга кўринган ролларини ўйнайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    1976 йилда Хопкинс «Линдбергни ўғирлаш» фильми учун «Эмми» мукофотига сазовор бўлди ва 5 йилдан сўнг «Бункер» фильми учун худди шу мукофотга яна лойиқ кўрилди. 1987 йилда у Британия империяси ордени қўмондони унвонини олди, 6 йилдан кейин эса рицар-бакалавр унвонига эга бўлди, бу унга ўз исмидан олдин «сер» унвонини қўшиш ҳуқуқини беради.

    Бироқ Хопкинснинг энг гуллаган даври 1990 йилларнинг бошларида, у 53 ёшида бош ролни ижро этган «Қўзилар сукунати» (1991) фильмининг чиқиши билан келди. Ўшанда Хопкинсга қўнғироқ қилишиб, «Қўзилар сукунати» деб номланган сценарийни таклиф қилишади. Актёр эса ажабланиб «Нима бу, қандайдир болалар эртагими?» дейди. Аммо фильмдаги ролини ўқиб бўлгач, ўзи қайта қўнғироқ қилади ва: «Бу мен ўқиган энг яхши нарса!», — дея ҳеч иккиланмасдан фильмда ўйнашга рози бўлади.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Шундан сўнг у томошабинлар ва танқидчилар томонидан тан олинади. 1992 йилда у «Энг яхши эркак роли» номинациясида «Оскар» мукофотига сазовор бўлади. Қизиғи шундаки, актёрнинг кадрда кўринган умумий вақти тахминан 25 дақиқа, у фильмнинг атиги 21 фоизида иштирок этган. Кейинчалик Энтони яна икки марта «Ганнибал» (2001) ва «Қизил аждаҳо» (2002) фильмларида Ганнибал Лектер образини гавдалантиради. 2016 йилда актёр давомий фильмларда суратга тушиш хато эканлигини айтиб, бу ролни бошқа ҳеч қачон ўйнамаслигини таъкидлайди.

    Фото: East News

    Фото: East News
    Бахтга қарши 2002 йилда Хопкинс ва унинг рафиқаси Женнифер ажрашишга қарор қилади. Бироқ Женнифер билан муносабатлари бузилмасидан аввал актёр колумбиялик Стелла Аррояве билан танишиб улгурганди. 2003 йилда жуфтлик турмуш қуради. Кейинчалик актёр Стелла уни том маънода омадсизлик ботқоғидан чиқариб олганини тан олади. У рафиқаси ҳақида шундай дейди:
    У ҳамма нарсага ижобий муносабатда. Ундан ҳаётни қандай бўлса, шундайлигича яшаш кераклигини ўргандим.

    Фото: East News

    Фото: East News

    2008 йилда Хопкинс озиш дастурида иштирок этади ва 2 йилдан кейин у 36 кг вазн ташлайди. Бир марта актёр бутун умри давомида мусиқа басталаганини ҳам тан олади.

    Агар мактаб даврида етарлича ақлли бўлганимда, мусиқа коллежида яхши ўқиган бўлардим.
    1986 йилда у ҳатто сингл чиқаради ва 2007 йилда у дунё бўйлаб концерт бериш учун кинони вақтинча тарк этишини эълон қилади. Хопкинс 2012 йилда мусиқий альбомини чиқаради.

    Фото: East News

    Фото: East News

    2003 йилда актёр Голливуд Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Шу билан бирга, бир телеканал томонидан ўтказилган сўровномада у 100 та энг зўр киноюлдузлари рўйхатида 7-ўринни эгаллади. 2006 йилда кинога қўшган алоҳида ҳиссаси учун «Олтин глобус», 2008 йилда эса BAFTA мукофотлари билан тақдирланди.

    2011 йилда актёр «Тор» суперқаҳрамонлик фильмида Один худоси сифатида пайдо бўлди. 2013 йилда у «Тор 2: Зулмат қироллиги», 2017 йилда «Тор: Рагнарёк» фильмларида ўз ролини такрорлади. 2012 йилда у «Хичкок» фильмидаги роли билан ўчмас таассурот қолдирди. У режиссёр Алфред Хичкок образида суратга тушиб, Хелен Миррен билан ажойиб тандем яратди. Бир йил ўтгач, у РЕД-2 жанговар комедиясида пайдо бўлди ва 2017 йилда «Трансформерлар: Сўнгги рицар» жанговар фильмида ҳам рол ўйнади.

    Фото: East News

    Фото: East News

    2019 йилдан кейинг давр «Энтони Хопкинс карьерасининг қайта туғилиши» деб номланади. Ўшанда у «Икки папа» фильмида Рим папаси Бенедикт XVI ролида суратга тушган. Фильм танқидчиларнинг юқори баҳосига сазовор бўлди ва актёрнинг ўзи «Оскар» (бутун фаолиятидаги 5-номинация), «Олтин глобус» ва BAFTA мукоготларига сазовор бўлди.

    У «Ота» фильмидаги роли учун яна бир «Оскар»ни олишга муваффақ бўлди. Унда у деменсия билан курашаётган одам образини ажойиб тарзда гавдалантирган. Айтганча, Хопкинс ушбу мукофотни қўлга киритган энг кекса актёрга айланди — ўша пайтда у 83 ёшда эди. Ғалаба уники бўлишини кутмагани учун актёрнинг ўзи маросимда иштирок этмайди. Эртаси куни у ижтимоий тармоққа видео жойлаштиради ва барчага миннатдорлик билдиради.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Хопкинс тасвирий санъатга ҳам бефарқ эмас. Бир неча йил олдин унинг рафиқаси эрининг эски расмларини топиб, уни расм чизишни давом эттиришга ундаган. Хопкинс ҳатто расмларини яхшигина нархга сотади ҳам.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Хопкинснинг тан олишича, ҳозирги ёшида фильмларда ўйнаш анча осон, бундан ташқари, агар актёр 99,99 фоиз мукаммал сценарийга эга бўлса, унда у умуман ҳеч нарса қилиши шарт ҳам эмас, деб ҳисоблайди.

    Актёрнинг телефонида мактаб йилларидаги суратлари бор. Бу унга ҳаёт йўлида бўлган турли қийинчиликлар ва тўсиқлар ҳақида фикр юритишига ёрдам беради. Интервьюлардан бирида у шундай дейди:

    Мен болаликдаги суратларимга қараб, «Болакай, иккимизнинг ҳам ишларимиз жуда яхши», дейман.
    84 ёшида актёр томошабинлар ҳайратланарли деб атаган «Ўғил» (2022) фильмида рол ижро этди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Ҳашаматни ёқтирасизми, деган саволга Сер Энтони Хопкинс шундай жавоб беради:

    Унчалик эмас. Мен яхши овқатланишни ёқтираман, лекин янги ресторан очилишига ёки шунга ўхшаш жойларга бормайман. Мен ишлашни яхши кўраман, спорт залига бораман ва ўзимни формада сақлайман.
    Хотини ҳамиша у жуда қаттиқ ишлаётганидан хавотирда. Бу ҳолатга эса актёр шундай жавоб беради: «Тишларим ва сочларим тўкилгандагина нафақага чиқаман. Ҳозир эса бекорчидек телевизорга тикилиб ўтиришдан маъно кўрмаяпман».

    02.11.2022, 20:31   Изоҳ (0)   15403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уларнинг ҳаммаси иккичи ва танбал» — болаликни ёдга солувчи совет мультфильмлари (фото)

    02.11.2022, 18:59

    Оламшумул машҳурлик келтирган одатий ампуласидан воз кечишнинг уддасидан чиққан актёр ва актрисалар (фото)

    02.11.2022, 16:57

    Айшвария Рай 49 ёшда: «Дунё гўзали» ва жаҳон киноси юлдузидан ҳар бир аёлга асқатадиган тавсиялар

    02.11.2022, 15:23

    «Ойнага қараганмисан, тасқара?» — Филипп Киркоров Тошкентдаги концертида залдан туриб Наргиз Зокировани ҳақорат қилди (видео)

    02.11.2022, 13:38

    Ҳақиқий синов: роли ишонарли бўлиши учун турли қийинчиликлардан ўтган актёр ва актрисалар (фото)

    02.11.2022, 12:51

    Кинотавсия: Кузнинг ёмғирли кунларида кўриш тавсия этиладиган сеҳрли оламлар ҳақидаги ажойиб фильмлар

    02.11.2022, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.