• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Бу уларнинг ташаббуси эмасди». Ҳамдам Собиров ва Жалолиддин Аҳмадалиевнинг қўшиқларидан рухсатсиз фойдалангани учун кафе эгаси жаримага тортилганига изоҳ берилди

    Андижондаги кафе эгаси хонандалар Жалолиддин Аҳмадалиев ва Ҳамдам Собиров қўшиқларидан рухсатсиз фойдалангани учун 60 миллион сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар чиққан эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу хабардан сўнг ижтимоий тармоқда турли баҳс ва мунозаралар кўпайди. Бу баҳсларда кимдир кафе эгасининг жаримага тортилишида хонандаларни айблаган бўлса, кимдир «Энди туғилган кун ёки уйдаги кичик йиғинларда ҳам қўшиқ эшитиб бўлмайдими?» деган ҳазиломуз саволлар ёзиб қолдирди.

    «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти директори Бобур Рўзиев билан интервью қилди.

    — Нега айнан Жалолиддин Аҳмадалиев ва Хамдам Собиров учун пул ундирилди, ресторан экранларида бошқа хонандаларнинг клиплари қўйилмаганми? Ва жарима қайси меъёрга кўра 60 млн этиб белгиланган?

    — Саволларингизжа жавоб беришдан олдин, интеллектуал мулк ҳақида бироз тушунча бериб ўтмоқчиман:

    Интеллектуал мулк бу - ижодий ақлий фаолият махсули бўлиб, фан, адабиёт ва санъат асарлари, фонограммалар, ижролар ва бошқа муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларини ўз ичига олади.

    Интеллектуал мулк кўзга кўринмагани билан, худди бошқа мулк каби ўз баҳосига эга ва базида моддий шаклдаги мулкдан (телефон, автомобиль, уй ва ҳоказолардан) кўра қимматроқ баҳоланади.

    Минг афсуски, юртимизда интеллектуал мулк соҳасида узоқ йиллар давом этган «нофаоллик» туфайли, бундай мулклардан фойдаланиш тизими тескари шаклланган.

    Муаллифлар ижод натижалари эвазига ҳақ олиш ўрнига, ўзлари пул тўлаган ҳолда, компакт диск кўпайтириб, сотувчи тадбиркорларга, интернет сайтларга, ТВ ва радикомпанияларга илтимос қилиб, асарларини текинга фойдаланишга бериб келганлар.

    Аслида бу турдаги фойдаланувчиларнинг барчаси асарлардан муаллифлик ҳаққи тўлаган ҳолда фойдаланишлари керак.

    Ўша бой берилган йиллардаги «нофаоллик» таъсири ҳалигача сақланиб турибди. Ўзларининг бизнесларида мусиқий асарлардан тижорий мақсадда фойдаланаётган кўплаб ресторан ва кафе эгаларининг фикрларича, хонандалар уларга пул тўлашлари керак экан, улар хонандаларни шу орқали «пиар» қилиб бераётган эканлар.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз керакки, бир мусиқий асар - фонограмманинг ижрочисидан ташқари бастакори, шоири ва фонограмма тайёрловчиси бор. Буларнинг барчаси ўзларига тегишли бўлган ҳақларини олишлари керак. Ишонинг, шоир, бастакор ва фонограмма тайёрловчи учун у ёки бу шахс томонидан қилинаётган «пиар»нинг бир тийинлик қизиғи йўқ.

    Ижрочи-ку майли, мажбурлигидан тўй ва бошқа маросимларда ҳар кимнинг қош-қавоғига қараган ҳолда пул йиғиб юришибди. Лекин минг афсуски юзлаб хит ашулаларнинг шеърларини ёзган шоирлар ва мусиқаларини басталаган бастакорларнинг моддий ҳаёт тарзлари яхши эмас.

    Бутун умрини ижодга бағишлаган устоз шоирларимиздан бири вафот этганларидан кейин, оиласининг шароити қийин аҳволда қолганларини ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз. Агар, ўша тескари шаклланган тизим тўғри ишлаганида муаллиф вафот этганидан кейин, унинг меросхўрлари 70 йил давомида ҳақ олиб келишлари керак эди.

    Берилган саволингизга қайтадиган бўлсак, ўша жаримага тортилган ресторанга бир неча маротаба мурожаат қилинган ва мусиқий асарлардан шартнома имзолаш йўли билан қонуний фойдаланишлари мумкинлиги ёки Жамият томонидан ҳимояланган асарлардан фойдаланмасликлари огоҳлантирилган. Ресторан эса шартнома имзолашдан бош торган ва мусиқий асарлардан фойдаланишни давом эттирган. Инспекторларимизга эса қўпол муносабатда бўлган.

    Бундай ҳолларда биз ўз ваколатларимиздан келиб чиқиб, фойдаланувчи объектида назорат ишлари олиб борамиз ва тегишли органларга етказиш мақсадида ҳуқуқбузарликни қайд қиламиз. Ўша қайд қилиш вақтида Хамдам Собиров ҳамда Жалолиддин Аҳмадалиевлар томонидан ижро этилган мусиқий асарлар янграётган бўлган. Бу ижрочилар Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига аъзо бўлганлар ва уларнинг мулкий ҳуқуқлари Жамият томонидан ҳимоя қилинади.

    Кўплаб изоҳлардан билишимиз мумкинки, халқимиз вазиятни нотўғри тушунган ҳолга ушбу хонандаларимизни қоралаб фикр билдирмоқдалар. Аслида бу уларнинг ташаббуслари эмас, ва жамият ўз аъзоларини манфаатларини кўзлаб, тегишли органларга ўз-ўзидан мурожаат қила олади.

    60 миллион сўм жаримага келсак, «Муллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 65-моддасига кўра муаллиф ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон пулини ундирилишини талаб қилиши мумкин.

    Аслида, кўрсатилган сумма фақат ижрочиларга эмас, бастакор, шоир ва фонограмма тайёрловчиларга ҳам тақсимланиши керак. Лекин, ушбу ҳолатда, қайд қилинган мусиқий асарларнинг ижрочилари ҳам, бастакори ҳам, шоири ҳам фонограмма тайёрловчиси ҳам хонандаларнинг ўзлари эканлиги маълум бўлган.

    — Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти бошқа емакхоналар билан ҳам шартнома қилганми? Ёки жараён энди бошланадими?

    — Бир йил давомида кўп бўлмасада, умумий овқатланиш мажмуалари билан лицензия шартномаларини имзолаб келяпмиз. Жамиятнинг фаолияти 100% шаффоф бўлиб, барча керакли маълумотлар uzavtor.uz сайтимизнинг реестлар бўлимида рўйхатга олиниб борилади, шу жумладан Жамият билан шартнома имзолаган фойдаланувчиларнинг рўйхати ҳам ушбу бўлимда шакллантирилган.

    —«Энди туғилган кун ёки уйдаги кичик йиғинларда ҳам қўшиқ эшитиб бўлмайдими», деган ҳазиломуз саволлар ҳам ижтимоий тармоқларда палак ёзган, бунга қандай муносабат билдирасиз?

    —Минг афсуски, баъзи бир интернет фаоллари етарли билимга эга бўлмаган ҳолда мантиқсиз фикрлари билан, ё бўлмаса ушбу мавзуни тўлиқ тушунмаган, англаб етмаган равишда оммани чалғитиб, шов-шув кўтаришга эришдилар.

    «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ошкор қилинган асардан шахсий мақсадларда муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади.

    Демак, сиз мусиқий асарлардан даромад олиш мақсадида эмас, балки оила даврасида, машинангизда, телефонингиз орқали фойдаланишингиз учун муаллиф ёки ҳуқуқ эгаларидан рухсат сўрашингиз ва ҳақ тўлашингиз талаб этилмайди.

    —Агар овқатланиш шаҳобчаларида смарт тв қўйилган бўлса-ю, клиплар ёутубеъда қўйиб турилса ҳам қандайдир келишув бўлган бўлиши керакми?

    Қонунга кўра асарларни ёки турдош ҳуқуқлар объектларини ижро этиш ёки маълум қилишнинг ҳар қандай бошқа шакли воситасида, бевосита ёки техника воситалари ёрдамида, омма учун очиқ жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси ҳозир бўлган жойда эшитиб ва (ёки) кўриб идрок этиш учун етказиш бу - омма олдида ижро этиш ҳисобланади ва ушбу йўл билан фойдаланишга, фақатгина муаллиф ва ҳуқуқ эгаларига ҳақ тўлаган ҳолда йўл қўйилади.

    31.10.2022, 16:00   Изоҳ (0)   24251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малика Диана нима сабабдан Chanel брендидан нафратланган?

    31.10.2022, 13:56

    Қамоқхонада туғилган, ўрмонда яшаган, уйсиз бўлган: кичик шаҳарчада туғилиб, бутун дунёни забт этган Голливуд юлдузлари (фото)

    31.10.2022, 11:46

    Instagram: АҚШдаги осмонўпар бинода рақсга тушган Бунёдбек Саидов, Шукурулло Исроилов хонадонида тўй, синглисини узатган Dili.me

    30.10.2022, 22:41

    Қиролдан ҳам бадавлат: Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак қанча бойликка эга?

    30.10.2022, 17:23

    Disney илк бор тўладан келган қаҳрамон ҳақида мультфильм суратга олди

    30.10.2022, 11:34

    Хонанда Адел адабиёт ўқитувчиси сифатида қайта тайёрланмоқчи эканини маълум қилди

    29.10.2022, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.