Октябрь ойи натижаларига кўра, евроҳудудда инфляция йиллик ҳисобда 9,9 фоиздан 10,7 фоизгача тезлашди. Бу ҳақда Евростат материалларига таяниб «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бу кўрсаткич тарихий максималдир. Йиллик инфляция даражаси Эстонияда (22,4 фоиз), Латвияда (21,8 фоиз) ва Литвада (22 фоиз) энг кўп ўсди. Францияда (7,1 фоиз), Испанияда (7,3 фоиз) ва Мальтада (7,5 фоиз) пасайди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари нархи 1,5 фоизга, энергия 6,5 фоизга, ноэнергетика маҳсулотлари 1,2 фоизга қимматлашди.
Март ойидан бери Еврозонада инфляция ортиб бормоқда. Таҳлилчилар 2022 йил охиригача даражанинг ошиш прогнозини бермоқда.
Халқаро Валюта Фондига кўра, жаҳон иқтисодиётининг учдан бир қисмини таназзул кутмоқда. Ташкилот 2023 йил учун глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 2,7 фоизгача пасайтирди.
Аввалроқ Германияда йиллик нархлар 11,6 фоизга ошиб, янги рекорд ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)