Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина футбол ассоциацияси (УАФ) Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)га Эрон терма жамоасини Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш таклифи билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда УАФ сайти.

Фото: SkyСпорт

Фото: SkyСпорт

Таъкидланишича, бу ҳақдаги қарор ташкилот ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинган. Мурожаатга Эронда инсон ҳуқуқларининг бузилиши, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши санкциялар қўллашга оид резолюцияси, шунингдек, Россияга Эрон қуроллари етказиб берилгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Ўз навбатида, Теҳрон Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга жанговар дронларни топширгани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса Россиянинг Эрондан жанговар самолётлар сотиб олгани ҳақидаги мавзу сунъий равишда Америка оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганини маълум қилган.

Эронда бир ойдан ортиқ вақтдан бери тартибсизликлар давом этмоқда, бу тартибсизликлар сентябрь ойи ўрталарида эронлик Маҳса Аминийнинг полиция томонидан ҳибсга олинганидан кейинги ўлими билан боғлиқ.

Маълумот учун, футбол бўйича жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Эрон терма жамоаси Англия, Уэльс ва АҚШ терма жамоалари билан бирга B гуруҳидан жой олган. Украина терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди