Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида 19 та хорижий давлатга қиймати 30,5 млн долларга тенг бўлган 21,2 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.  

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Оёқ кийимлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 618,3 минг жуфтга камайган. 

Аммо бу даврда экспорт қиймати бўйича ўсиш кузатилган — 5,8 млн долларга. 

Йил бошидан бери Ўзбекистон оёқ кийимларини ўтган йилгидек энг кўп Қирғизистон сотиб олмоқда — 9,2 млн жуфт пойабзал. 

Шунга қарамай Қирғизистонга оёқ кийим экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 млн жуфт пойабзалга камайган. 

Иккинчи ва учинчи ўринларни бир хил кўрсаткич билан Тожикистон ва Қозоғистон эгаллаган — 5,3 млн жуфт. 

Январь—сентябрь ойларига кўра, четга оёқ кийим сотиш бўйича Андижон 14,1 млн жуфт оёқ кийим билан қолган ҳудудларга қараганда катта фарқ билан олдинда бормоқда. Бир йил ичида вилоят экспорт кўрсаткичлари 4,5 млн жуфт пойабзалга ошган. 

Фарғона (7,1 млн жуфт) ва Самарқанд (6 млн жуфт) вилоятлари ҳам хорижий давлатларга қолган ҳудудларга қараганда кўпроқ оёқ кийим етказиб берган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)