Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон—Туркия кўп қиррали шерикликни ривожлантириш йўллари белгилаб олинди, деб хабар бермоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 29 октябрь куни ҳукумат делегациясининг Туркияга ташрифи Жамшид Хўжаев хорижлик ҳамкасблари билан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди. Асосий эътибор устувор тармоқлардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожланиш истиқболларига қаратилди.

Туркия савдо вазири Меҳмет Муш билан учрашувда савдо тузилмасини диверсификация қилиш доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришжи билан музокаралар чоғида қишлоқларни ривожлантириш, жумладан, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, сут ва гўшт етиштириш соҳаларида лойиҳалар ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширилишига грантлар ажратиш бўйича Туркия тажрибасини Ўзбекистонда қўллашга асосий эътибор қаратилди.

Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгаришлари вазири Мурат Курум билан учрашувда ижтимоий уй-жой қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича Туркия тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш, шунингдек, аҳоли саломатлиги пунктлари ва Орол бўйи ҳудудида бандликни оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Туркия билан товар ва транспорт ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади