Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти Зафаробод туманида банк картаси бошқаруви қолиб кетган эски мобил телефон сабаб ўғрилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи фуқаро Б.М. (1996 йилда туғилган) ариза билан мурожаат қилган. У ўзига тегишли банк картасидан 3 миллион сўм пулни номаълум шахс ечиб олганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи Б.К. (1996 йилда туғилган) экани аниқланган.

У аввалига фуқаро Б.М.га тегишли мобил қурилмани сотиб олиб, унга Click Evolution иловасини ўрнатган. Сўнгра телефонда фуқарога тегишли банк картаси бошқаруви қолиб кетганидан фойдаланиб, пулларни ўзлаштирган.

Б.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди