• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Венгрия университетида ўзбек тили ўқув курслари жорий этилади

    Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Абат Файзуллаев Венгрия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари бўлимида Академия кутубхонаси бош директори Иштван Монок ва Венгриянинг Этвош Лоранд университети (ELTE) туркийшунослик кафедраси мудири, Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

    Қайд этилишича, Иштван Монок Венгрия Фанлар академияси кутубхонаси 1825 йилда ташкил топганлигини, кутубхонада 10 мингдан зиёд тарихий қўлёзмалар сақланиши, улар орасида Шарқ қўлёзмалари тўплами ўзининг ноёблиги билан ажралиб туришини маълум қилган. 1951 йили венгриялик олим ва шарқшунос Лаёш Лигети томонидан асос солинган ушбу тўпламда Ўрта Осиё олимлари, шоир ва ёзувчиларига тегишли форс ва туркий-чиғатой (қадимий ўзбек) тилида ёзилган 80 га яқин қўлёзма сақланади.

    Жумладан, учрашув чоғида Шарқ қўлёзмалари бўлимида сақланаётган Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн» асари қўлёзмаси, Навоий асарларини ўрганишни осонлаштириш учун тайёрланган XVI асрга оид «Чиғатой усмонли луғати», венгриялик машҳур шоир Арани Янош қаламига мансуб «Ажойиб буғунинг ҳикояти» асарининг ўзбек олими Мулла Исҳоқ Иброҳим томонидан XIX асрдаги таржимасининг асл нусхаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилган.

    Маълум бўлишича, Ўрта Осиё олимлари қаламига мансуб кўплаб асарлар Усмонли турклар империяси даврида венгриялик машҳур туркийшунос олим ва саёҳатчи Армин Вамбери томонидан Истанбул орқали Будапештга олиб келинган.

    «Армин Вамберининг энг яхши кўрган асарларидан бири бу Навоийнинг ‘Муҳокамат ул-луғатайн’ (Икки тил муҳокамаси) асаридир. Бу муҳим қўлёзманинг дунёда фақат тўртта асл нусхаси мавжуд. Ушбу асарда эски ўзбек ва форс тилларининг шеърий қудрати ўзаро қиёсланади. Навоий бу асарида ўзбек тилининг афзалликларини кўрсатиб беради ва ўз замондошларини форс тилида шеър ёзмасликка, балки она тилида — эски ўзбек тилида ижод қилишга даъват этади», — дея таъкидлаган Иштван Монок.

    И.Монок ушбу асарларни ўрганиш ва тадқиқ этиш ниятида бўлган барча ўзбек мутахассисларига Академия кутубхонаси доимо очиқ эканини алоҳида қайд этган.

    Бенедек Пери ўз фаолияти давомида туркий адабиётни тадқиқ этиб келаётганини айтди. Сўнгги йилларда у Алишер Навоий ижодини ўрганиш билан машғул бўлиб, бу йўналишдаги мақолаларини инглиз тилида нашр этмоқда. Шунингдек, у ҳозирги пайтда Бобурнинг «Бобурнома»асарини венгер тилига, Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асарини эса инглиз тилига ўгириш устида ишлаётганини маълум қилди. Келгуси йилда ушбу таржималар бўйича дастлабки материаллар тайёр бўлади.

    «Навоий асарини инглиз тилига таржима қилишимнинг асосий сабаби буюк алломанинг ижод маҳсулини нафақат Венгрия, балки бутун Европа бўйлаб тарғиб қилишдан иборат», — дейди у.

    Учрашувда, шунингдек, Венгриянинг Этвош Лоранд университетида ўзбек тили ўқув курсларини жорий этиш ва Ўзбекистондан тегишли мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинган.

    22.10.2022, 10:47   Изоҳ (0)   9740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг туғилиш коэффициенти энг паст бўлган ҳудудлари маълум қилинди

    22.10.2022, 10:31

    Ўзбекистон 9 ойда 180 минг тонна узум экспорт қилди

    22.10.2022, 10:05

    Фарғонада фуқаролар жанжали акс этган видео юзасидан расмий маълумот берилди

    22.10.2022, 08:41

    Ўзбекистон ва АҚШ энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

    22.10.2022, 08:10

    Сирдарёдаги Мудофаа вазирлиги омборида кучли портлаш содир бўлди (видео)

    22.10.2022, 07:11

    Қашқадарё прокуратураси Қарши шаҳрининг собиқ ҳокимига нисбатан қўлланилган қамоқ бекор қилинганини тасдиқлади

    21.10.2022, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    Дунё | 26 август, 20:10

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти

    Дунё | 26 август, 19:55

    UzAutoMotors янги автомобиль тақдим этди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:53

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40

    Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи: турк шоу-бизнесидаги энг машҳур жуфтлик ажралишди

    Шоу-бизнес | 26 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.