Аргентиналик журналист Пабло Гиралт «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси билан хайрлашаётган вақтда йиғлаб юборди.
«Унга ўз ҳикоямни айтиб бериш, унинг фаолиятига бўлган меҳримни изҳор қилиш насиб этиши ҳақида ўйламаган, бироқ бу ҳақида ҳар доим орзу қилган боламан», — дейди Гиралт.
Аргентиналик футболчи эса журналистга таскин беради.
Лео Месси Франция чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумида 11 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)