«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави Golden Boy—2022 совринига эга чиқди.
18 ёшли футболчига соврин 7 ноябрь куни Туринда топширилади.
Ушбу соврин ҳар йили Tuttosport нашри томонидан Европанинг 21 ёшдан катта бўлмаган энг яхши футболчисига берилади.
Аввалроқ Гави France Football томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган Копа совринга эга чиққанди.
Гавидан бошқа қуйидаги футбочилар ушбу совринга даъвогар бўлганди:
Карим Адееми, Жуд Беллингҳем (иккаласи ҳам «Боруссия Д»), Эдуардо Камавинга («Реал»), Педри, Ансу Фати (иккиси «Барселона»), Антониу Сильва («Бенфика»), Фабиу Карвалью («Ливерпуль»), Уилфред Ньонто («Лидс»), Ёшко Гвардиол (Лейпциг), Жамал Мусиала, Матис Тел, Райан Гравенберх (барчаси «Бавария»), Фабио Миретти («Ювентус»), Нико Гонсалес («Валенсия»), Нуну Мундеш («ПСЖ»), Жоржио Скалвини («Аталанта»), Никола Залевский («Рома»), Бенямен Шешко («Зальцбург») ва Иенома Дестини Удогиэ (Удинезе). Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги Golden Boy совринини «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри қўлга киритганди. 2020 йилда «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ушбу номга лойиқ кўрилган.
Изоҳ (0)