«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши баҳсда (3:0) дубль қайд этди.
Шу тариқа польшалик футболчи фаолиятидаги 600 ва 601-голларини урди. 34 ёшли ҳужумчи XXI асрда голлари сонини 600 дан оширган учинчи футболчига айланди. Аввалроқ Криштиану Роналду ва Лионель Месси ушбу натижани қайд этган.
«Барселона»га ўтгач, Левандовски 14 ўйинда 16 та голга муаллифлик қилди. «Бавария»да 375 ўйинда 344 та гол, «Боруссия Д»да эса 186 ўйинда 103 та гол урган.
Польшанинг «Знич» клубида 21 та гол, «Лех» жамоасида эса 41 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Польша терма жамоасида 134 ўйинда 76 та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга доир: «Барселона» сўнгги 8 йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди
Изоҳ (0)