«Барселона» Ла Лига 10-тури доирасида кечган «Вильярреал»га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хави кўл остидаги жамоа жорий мавсум чемпионатнинг фақат иккита ўйинида тўп ўтказиб юборди. «Барселона» ўз тарихида учинчи бор ва 2014 йилдан бери дастлабки марта Ла Лигадаги кетма-кет 10 та ўйиннинг 8 тасини қуруқ ўтказа олди.
Бунақаси мусобақа тарихида олтинчи марти қайд этилди. Аввалроқ «Барселона»нинг ўзи 2011 ва 2014 йилда, «Атлетико» 2020 йили, «Депортиво» 1993 йилда ва «Атлетик» 1969 йилда шундай натижага эришган.
Кейинги турда каталонлар «Атлетик»ни қабул қилади. Ўйин 23 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга доир: «Барселона» муваффақиятсиз натижаларга қарамасдан Хавини истеъфога чиқармайди
Изоҳ (0)