Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни муддатидан аввал тарк этиши мумкин. Футболчи клуб билан шартномани бекор қилиши эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳақида португалиялик инсайдер Педру Алмейда хабар бермоқда. Футболчининг ушбу қарорни қабул қилиш эҳтимоли ошиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм»га қарши баҳсда захирада қолдирилган Роналду учрашув якунланмасидан кийиниш хонасига равона бўлган.
«Манчестер Юнайтед» устози Эрик тен Ҳаг футболчини жамоавий машғулотлардан маълум муддатга четлатган ва «Челси»га қарши ўйин қайдномасига киритмаган.
37 ёшли ҳужумчи жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)