Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри халқ таълими бўлимининг амалдаги раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.
Таъкидланишича, шаҳар халқ таълими бўлими мудираси гумон қилинувчи тариқасида қамоққа олинган. Бу маълумотни нашрга вилоят прокуратураси ахборот хизмати қисман тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, мудира Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда. Мудиранинг вақтинча гумонланувчи сифатида ушлаб турилгани келтирилган.
Жиноят кодексининг 167-моддасига кўра, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмайди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)