Буюк Британияда сентябрь ойида истеъмол нархлари индекси (CPI) 2021 йил сентябрига нисбатан 10,1 фоизга ўсганини кўрсатди. Бу ҳақда Буюк Британия Миллий статистика бошқармаси (ONS) хабар бермоқда.
Шу тариқа, инфляция йиллик кўрсаткичлар бўйича 40 йиллик рекорд ўрнатилган жорий йилнинг июль ойи даражасига қайтди.
Август ойида Буюк Британияда инфляция 9,9 фоизни ташкил этганди. Инфляциянинг тезлашишига энг катта ҳисса озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархларининг кўтарилиши бўлди — йиллик 14,6 фоизга ўсди.
Бу 1980 йил апрелидан бери энг юқори кўрсаткичдир. ONS маълумотларига кўра, ушбу тоифадаги нархлар кетма-кет 14 ой давомида ўсиб бормоқда.
Нархлар энг тез ўсиб бораётган нон маҳсулотлари, дон маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари, сут, пишлоқ ва тухумдир.
Нархларнинг сезиларли ўсиши уй-рўзғор буюмлари ва мебель (10,8 фоиз), ресторан ва меҳмонхоналар (9,7 фоиз), шунингдек, уй-жой коммунал хизматлари (9,3 фоиз) тоифаларида ҳам кузатилди.
Бугун эълон қилинган маълумотлар иқтисодиёт заифлашганда ҳам асосий инфляция кучлилигича қолаётганини кўрсатмоқда, — дейди Capital Economics бош иқтисодчиси Пол Дейлс Reuters агентлигига.
Мутахассиснинг таъкидлашича, озиқ-овқат ва энергия нархларини ҳисобга олмаганда, асосий инфляция 30 йиллик энг юқори кўрсаткичга — 6,5 фоизга етган.
Изоҳ (0)