Хоккей бўйича Америка Миллий хоккей лигасида (NHL) Совет иттифоқ вакили Виктор Нечаев роппа-роса 40 йил олдин ўзига хос натижа қайд этганди.
Нечаев 1982 йил 17 октябрь санасида NHL’да совет хоккейчилари орасидаги илк голни урганди. Виктор ҳақида кўп нарса маълум эмас. У Америкага СССР Давлат спорт қўмитасининг расмий рухсати билан бормаган, шунчаки қочиб кетган. Америкалик аёлга уйланиб, «америка орзуси» томон кетган. Ўшанда 3 йил хоккей ўйнамаган.
Интизом билан боғлиқ муаммолар туфайли «СКА»ни тарк этиб, Ўзбекистоннинг «Бинокор» ва Череповецнинг «Металлург» жамоаларида пайдо бўлган. АҚШда эса дастлаб профессионал даражада ўйнаган, у ерда «Лос-Анжелес» бош менежери Нечаевни пайқаб қолган. 1982 йил 17 октябрда тарихий воқеа содир бўлган — NHL’даги иккинчи ўйинида Нечаев «Рейнжерс» дарвозасига шайба киритган.
Бахтга қарши, эртак узоқ давом этмаган. Дастлаб Виктор фарм-клубга жўнатилган, у ердан эса янада қуйи лигага ўтган. Виктор NHL’да бор-йўғи 3 та ўйинда иштирок этган, биринчи гол ягоналигича қолган.
Изоҳ (0)