Баҳрайннинг Манама шаҳрида 6—16 октябрь куни оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақа қитъанинг 30 мамлакатидан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза, жамоа 19 та медалга сазовор бўлди. Шунингдек, эркаклар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза билан биринчи ўринни эгаллади.
Терма жамоа аъзолари қисқа ҳордиқдан сўнг сўнг жорий йилнинг декабрь ойида Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)